Жиззах вилоятидаги боғчаларда болалар овқатдан оммавий заҳарланди

© Sputnik / Sputnik / Бахром ХатамовМедсестра и пициентка
Медсестра и пициентка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Oбуна бўлиш
Фориш туманидаги тўртта мактабгача таълим муассасасининг 37 нафар тарбияланувчиси озиқ-овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага мурожаат қилди.
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Жиззах вилояти Фориш туманидаги тўртта давлат боғчасида 40 нафарга яқин бола овқатдан заҳарлангани аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 9 октябрь куни соат 9:00 дан 16:00 гача бўлган вақтда Фориш тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли тўртта муассасанинг 37 нафар тарбияланувчиси иситма, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Маълумотга кўра, эпидемиологик суриштирув давомида болалар 8 октябрь куни биокефир, сир ва сариёғ маҳсулотларини истеъмол қилгани аниқланган.

Уларга анамнез ва дастлабки текширувлар асосида “ўткир диарея” ташхиси қўйилиб, стационар шароитида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик бошқармаси маълумотига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, сақлаш ва ишлов беришда санитария қоидалари бузилгани сабабли, ошқозон-ичак тизимида бузилиш ҳолатлари келиб чиққан бўлиши мумкин.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят ишини қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Тошкент вилоятининг қатор туманларидаги боғчаларда ҳам жами 1922 нафар бола овқатдан заҳарланганди.
Капельница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Оммавий заҳарланган болаларнинг деярли ҳаммаси соғайди — Санэпидқўм
Янгиликлар лентаси
0