https://sputniknews.uz/20251009/xorij-til-oqish-xarajat-qoplanish-52572983.html
Ёшларга хорижий тил ўқиш харажатлари қисман қоплаб берилади
Ёшларга хорижий тил ўқиш харажатлари қисман қоплаб берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарорига кўра, “2+6” дастури доирасида ёшларга хорижий тил ўқиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан субсидия қилинади.
2025-10-09T15:31+0500
2025-10-09T15:31+0500
2025-10-09T15:31+0500
ўзбекистон
жамият
таълим
янги қонун
сертификат
ёшлар
ёшлар ишлари агентлиги
ёшлар сиёсати
субсидия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/272/04/2720450_0:159:3077:1890_1920x0_80_0_0_7f4a0f129c27d27831e5665e3db7bdfb.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизати хабар берди.Низомга кўра, “2+6” дастури хорижий тилларни билиш бўйича белгиланган баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичига эга бўлган ариза берувчига татбиқ этилади.Унга мувофиқ, ўқув маркази томонидан ёшга хорижий тилни ўқитиш хизмати кўрсатилганда, дастлабки 2 ойлик ўқиш харажати ариза берувчи томонидан тўланади. Кейинги 6 ойлик ўқиш харажати эса Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия қилинади."2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади: Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади. Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун:
https://sputniknews.uz/20250423/migrant-subsidiya-kreditlar-qaror-49005323.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/272/04/2720450_174:0:2905:2048_1920x0_80_0_0_a496b859f95fa2532b694260fbd9aa4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ёшлар ишлари агентлиги, 2+6 дастури, хорижий тил, субсидия, ўқув марказлари, ҳукумат қарори, ёшларга қўллаб-қувватлов, бҳм, тил ўрганиш, грант, таълим, инглиз тили, курс, бхм
ёшлар ишлари агентлиги, 2+6 дастури, хорижий тил, субсидия, ўқув марказлари, ҳукумат қарори, ёшларга қўллаб-қувватлов, бҳм, тил ўрганиш, грант, таълим, инглиз тили, курс, бхм
Ёшларга хорижий тил ўқиш харажатлари қисман қоплаб берилади
Ҳукуматнинг 632-сонли қарори билан 2+6 дастури тасдиқланди. Унга кўра, хорижий тил ўқув марказларида таълим олаётган ёшларга 6 ойгача ўқиш харажатлари учун давлат субсидияси ажратилади
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Ёшларнинг ўқув марказларида хорижий тилларни ўқиш харажатлари бир қисми учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизати
хабар берди.
Низомга кўра, “2+6” дастури хорижий тилларни билиш бўйича белгиланган баллнинг (даражанинг) камида минимал кўрсаткичига эга бўлган ариза берувчига татбиқ этилади.
Унга мувофиқ, ўқув маркази томонидан ёшга хорижий тилни ўқитиш хизмати кўрсатилганда, дастлабки 2 ойлик ўқиш харажати ариза берувчи томонидан тўланади. Кейинги 6 ойлик ўқиш харажати эса Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия қилинади.
"2+6" дастурига мувофиқ, ёшларга ҳар ой якуни бўйича қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:
Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 2 бараваригача (824 минг сўмгача);
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида – БҲМнинг 1,5 бараваригача (618 минг сўмгача);
туман (шаҳар)ларда – БҲМнинг 1 бараваригача (412 минг сўмгача).
Агентлик томонидан 2025–2026 йилларда ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган 20 минг нафаргача, 2031 йилга қадар ҳар йили 20 минг нафаргача ёшларга ўқиш харажатлари учун субсидия ажратилади.
Бунда тегишли йилда субсидия ажратилган ёшлар сони 20 минг нафардан ошган тақдирда, ўша йил учун субсидия ажратиш кейинги йилга қадар тўхтатилади.
Ариза берувчиларнинг хорижий тилни ўқитиш харажати учун:
ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш учун белгиланган тартибда электрон платформа орқали рўйхатдан ўтган;
ариза берувчиларнинг ўқув машғулотларида қатнашганини кунлик электрон назорат қилиш имконини берувчи электрон платформага интеграция қилинган ўқув марказларига "2+6" дастури доирасида субсидия ажратилади.