Энди мигрантларга субсидия ва кредитлар ажратилади — янги қарор

© Depositphotos / minervastockРасчет заработной платы. Архивное фото
Расчет заработной платы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2025
Oбуна бўлиш
"Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади.
TOШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори билан меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия ва кредитлар ажратиш тартиби белгиланди, дея хабар берди Адлия вазирлигининг "Huquqiy axborot" канали.
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, "Хорижга ишга тайёрлаш маркази" ташкил этилади.
Унда "Ягона дарча" тамойили асосида меҳнат миграциясига доир хизматлар кўрсатилади.
Шунингдек, хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ва қайтаётган фуқароларни ташишда арзон ва тартибли транспорт қатнови йўлга қўйилади.
Қарор билан “Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган ҳамда меҳнат миграциясида бўлган фуқароларга субсидия, компенсация ва кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида” ги низом тасдиқланди.
Унга кўра, субсидия ва компенсациялар "Xorijda ish" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган ҳолда меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга бир қатор харажатларни қоплаш бўйича ажратилади.
Қуйидаги харажатлар:
чет тиллари ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш харажатларини қоплаш учун, улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун - БҲМнинг 5 бараваригача;
йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун - БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда;
немис, инглиз, япон ва корейс тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчилари энг кўп бўлган 50 нафаргача ўқитувчига - 50 миллион сўм миқдорида.
Вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкиллаштирилган ҳолда ривожланган мамлакатларга чикиб кетаётган фуқароларга тижорат банклари томонидан 10 миллион сўмгача Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада 2 йил муддатга микрокредитлар ажратилади.
Қарор билан хорижий давлатларда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳам кучайтирилмоқда.
Эндиликда меҳнат миграциясида бўлган даврда мураккаб молиявий вазиятда қолган фуқароларга ажратиладиган бир марталик моддий ёрдам пули миқдори, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача;
вақтинчалик яшаш жойсиз қолган фуқароларнинг вақтинчалик яшаш жойлари (хостел)га жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар 300 доллардан 500 долларгача;
хорижий давлатларга ташкилий тарзда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида кетаётган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини ўрни қоплаш 300 минг сўмгача;
оғир турдаги касалликларга чалинган ва бахтсиз ҳодисаларга учраган фуқароларни даволаниш билан боғлиқ харажатлари 1000 доллардан 1500 долларгача оширилади.
Мураккаб молиявий вазиятда қолган барча хотин қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари беғараз тарзда ватанга қайтарилади.
Рабочий на строительной площадке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2025
Россия ТИВ: Москва Марказий Осиёдан миграция соҳасидаги барча мурожаатларни кўриб чиқмоқда
Янгиликлар лентаси
0