Тошкент БМТ ИИК билан транспорт, логистика ва экологияда йўл харитаси тайёрлайди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентДелегация Ташкента приняла участие в Форуме мэров городов ООН-2025
Делегация Ташкента приняла участие в Форуме мэров городов ООН-2025 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент ҳокимлиги делегацияси Женевада бўлиб ўтган БМТ–2025 Шаҳар ҳокимлари форумида иштирок этди. Тадбирда шаҳарсозлик, барқарор ривожланиш ва гендер тенглиги масалалари муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги делегацияси Женевада бўлиб ўтган "Келажакни шакллантираётган шаҳарлар" шиори остида ўтказилган БМТ-2025 Шаҳар ҳокимлари форумининг бешинчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Форумда БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (ИИК), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан бир қаторда, дунёнинг 100 тадан ортиқ пойтахт ва йирик шаҳарларининг ҳокимлари қатнашди.
Иштирокчилар тажриба алмашдилар, минтақалараро ҳамкорлик истиқболларини, шаҳарлар ва маҳаллий ҳамжамиятларнинг ролини, шунингдек, барқарор ривожланишнинг асосий масалалари бўйича ечимларни муҳокама қилдилар.
Форум доирасида Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) кўриб чиқилди, жумладан:
яхши саломатлик ва фаровонлик (БРМ–3);
гендер тенглиги (БРМ–5);
муносиб меҳнат ва иқтисодий ўсиш (БРМ–8).
Шунингдек, иқлим молиялаштириш механизмлари ҳамда уй-жой қурилиши соҳасидаги муаммолар муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари “Яхши саломатлик ва фаровонлик” ва “Гендер тенглиги” мавзуларида маъруза қилдилар.
Форум доирасида БМТ ИИК Ижрочи котиби Татяна Молчан билан икки томонлама учрашув ҳам бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида транспорт, логистика ва экология соҳаларидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамларни ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Стартовал международный форум архитектуры и градостроительства SHARE Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2025
“SHARE Uzbekistan” Тошкентда дунёнинг етакчи архитекторларини жамлади
Янгиликлар лентаси
0