https://sputniknews.uz/20250923/share-uzbekistan-tashkent-dunyo-arxitektura-52172921.html
“SHARE Uzbekistan” Тошкентда дунёнинг етакчи архитекторларини жамлади
“SHARE Uzbekistan” Тошкентда дунёнинг етакчи архитекторларини жамлади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда илк бор “SHARE Uzbekistan” халқаро меъморчилик форуми ўтмоқда. Тадбирда 15 мамлакатдан 30 дан ортиқ меъмор ва етакчи бюролар иштирок этмоқда
2025-09-23T12:51+0500
2025-09-23T12:51+0500
2025-09-23T12:51+0500
ўзбекистон
қурилиш
қурилиш вазирлиги
тошкент
шаҳар
форум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/17/52171610_0:101:1280:821_1920x0_80_0_0_9f1d7833d7f62dfb8478511dfda41bf7.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор “SHARE Uzbekistan” халқаро меъморчилик ва шаҳарсозлик форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Форумнинг биринчи куни урбанизация, жамоат бинолари ва “Янги Тошкент” лойиҳаси бўйича сессиялар билан давом этмоқда. Шунингдек, “Pargram Studio”, “AlmatyGenPlan” ва “Неw London Architecture” каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам ўз тажрибалари хусусида тақдимот ўтказмоқдалар.Мазкур тадбир Ўзбекистонда амалга оширилаётган шаҳарсозлик ислоҳотларини жаҳон меъморчилиги тажрибаси билан уйғунлаштириш, илғор технологиялар ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.Мазкур халқаро тармоқ қарийб 30 йилдан буён Европа ва Кавказ минтақасида йирик форумлар ўтказиб келмоқда. Пойтахтда ўтказилаётган ушбу тадбир эса платформанинг Марказий Осиёдаги илк ташаббуси ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/17/52171610_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_38add1914c44e615153c47eb3eef0046.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
share uzbekistan, халқаро форум тошкент, меъморчилик форуми ўзбекистон, шаҳарсозлик форуми, zaha hadid architects тошкент, mad architects uzbekistan, янги тошкент лойиҳаси, урбанизация форуми тошкент, архитектура ва шаҳарсозлик ўзбекистон
share uzbekistan, халқаро форум тошкент, меъморчилик форуми ўзбекистон, шаҳарсозлик форуми, zaha hadid architects тошкент, mad architects uzbekistan, янги тошкент лойиҳаси, урбанизация форуми тошкент, архитектура ва шаҳарсозлик ўзбекистон
“SHARE Uzbekistan” Тошкентда дунёнинг етакчи архитекторларини жамлади
Халқаро тадбирда 15 мамлакатдан 30 дан ортиқ етакчи меъмор ва мутахассислар иштирок этмоқда
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор “SHARE Uzbekistan” халқаро меъморчилик ва шаҳарсозлик форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Тадбирда 15 мамлакатдан мутахассислар иштирок этмоқда. Хусусан, Даниядаги ““Bjarke Ingels Group”, Буюк Британиядаги “Zaha Hadid Architects”, Франциядаги “XTU Architects”, Хитойдаги “MAD Architects” каби дунёга машҳур меъморчилик бюролари делегациялари қатнашмоқда.
Форумнинг биринчи куни урбанизация, жамоат бинолари ва “Янги Тошкент” лойиҳаси бўйича сессиялар билан давом этмоқда. Шунингдек, “Pargram Studio”, “AlmatyGenPlan” ва “Неw London Architecture” каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам ўз тажрибалари хусусида тақдимот ўтказмоқдалар.
- Бизни Ўзбекистонда – “SHARE” Форумини бошлаш жуда илҳомлантирмоқда. Ишончим комилки, дунёга машҳур меъморий амалиётларнинг иштироки маҳаллий ўзига хосликни чуқур англаш билан уйғунлашганда, замонавийлик ва анъана барқарор келажак йўлида биргаликда хизмат қиладиган лойиҳаларни яратади,” – деди “SHARE Architects” асосчиси Флорин Миндирижиу.
Мазкур тадбир Ўзбекистонда амалга оширилаётган шаҳарсозлик ислоҳотларини жаҳон меъморчилиги тажрибаси билан уйғунлаштириш, илғор технологиялар ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Мазкур халқаро тармоқ қарийб 30 йилдан буён Европа ва Кавказ минтақасида йирик форумлар ўтказиб келмоқда. Пойтахтда ўтказилаётган ушбу тадбир эса платформанинг Марказий Осиёдаги илк ташаббуси ҳисобланади.