АЭСларда авария хавфини баҳолаш бўйича ягона стандарт қабул қилинди

© Агентство "Узатом" Делегация "Узатома" посетила Белорусскую АЭС
Делегация Узатома посетила Белорусскую АЭС
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2025
Oбуна бўлиш
АЭСда хавфсизлик даражасини баҳолаш ва эҳтимолий аварияларни олдини олиш бўйича талаблар белгиланди. Ҳужжат АЭС блокларида эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш тартибини аниқлайди.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. “Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган” асосий талаблар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3684-сон, 08.10.2025 й). Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур асосий талаблар лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган ва фойдаланилаётган АЭС блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
АЭС блоки хавфсизлигининг эҳтимолий кўрсаткичларини ҳисоблаш;
оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган норматив чегаралар билан таққослаш;
АЭС блоки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устуворликларни белгилаш;
АЭС блоки тизимларини (элементларини) модернизация қилиш тадбирларининг АЭС блоки хавфсизлигига таъсирини баҳолаш.
Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:
хавфсизлик учун муҳим бўлган АЭС блоки тизимларининг ишончлилигини баҳолаш;
назорат ва текширув ишларини режалаштириш ва баҳолаш;
лойиҳавий авариялар учун бошланғич ҳодисалар рўйхатини асослаш;
лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослаш.
️Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.
Знак радиоактивности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2025
Ўзбекистон Ядро зарари учун жавобгарлик тўғрисидаги Вена конвенциясига қўшилди
Янгиликлар лентаси
0