https://sputniknews.uz/20251007/senator-sorov-tashkent-tirbandlik-ish-52508476.html
Транспорт вазирлиги сенаторларнинг пойтахтдаги тирбандлик бўйича сўровига жавоб қайтарди
Транспорт вазирлиги сенаторларнинг пойтахтдаги тирбандлик бўйича сўровига жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент йўлларидаги тирбандликлар нега кўпайгани ҳақида Транспорт вазирлиги тушунтирди. Сенатор сўровига жавобда вазирлик пойтахтдаги йўл ҳаракати, автобуслар паркини янгилаш ва “ақлли светофор” тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
2025-10-07T10:09+0500
2025-10-07T10:09+0500
2025-10-07T10:49+0500
ўзбекистон
сенаторлар
сўров
тошкент
жамоат транспорти
автобус
транспорт вазирлиги
жамият
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/07/52509489_0:0:3641:2048_1920x0_80_0_0_fe9f7221a5bcfe3d20cc7ebfb996fa50.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Олий Мажлис Сенатининг Тошкент йўлларидаги тирбандликлар муаммосини ҳал этиш бўйича расмий сўровига жавоб қайтарди.Вазирлик маълумотида айтилишича, сўнгги икки йил ичида Тошкент шаҳрида аҳолига қулай транспорт хизмати кўрсатиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, шаҳарнинг автобус парклари учун 1 004 та янги замонавий автобус харид қилинди. Натижада ҳаракат таркиби сони 1 847 тага етди.Автобуслар орасидаги интерваллар икки баробарга қисқарган. Йўловчилар сони 2,2 баробарга кўпайиб, кунлик 1,4 миллион нафарга етган. Бу эса 140 мингга яқин шахсий автоулов ва таксилардан фойдаланишнинг камайишига олиб келди.Шаҳарнинг 31 та кўчасида алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилди. Бу йўналишларда 142 та автобус қатнаб, ҳар куни 22 мингга яқин рейс амалга оширилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, фақат шу йўналишлардагина йўловчиларнинг вақтини тежаш ҳисобига 800 мингга яқин киши қулайликка эришган.Қайд этилишича, Тошкент агломерацияси аҳолисини жамоат транспорти билан қамраб олиш мақсадида шаҳар атрофидаги ҳудудларга янги автобус йўналишлари очилмоқда. Шунингдек, жорий йил октябрь ойида 200 та янги электробус келтирилиши режалаштирилган. 2026 йилда эса яна 1000 та замонавий автобус Тошкентдаги ҳаракат таркибига қўшилади.Янги автобуслар келиши билан 48 та янги ва қайта ишланган йўналишлар ишга туширилиб, шаҳар ва агломерация ўртасидаги боғланиш яхшиланади. Шу мақсадда Янги Тошкент ҳудудида 3 та замонавий автосарой қурилиши кўзда тутилган.Таъкидланишича, режалаштирилган ишлар амалга оширилгандан сўнг Тошкентда 2 891 та автобус ҳаракатланади, йўловчи ташиш ҳажми эса 750 миллион нафаргача етказилади. Янги йўналишлар, электробуслар ва “ақлли” бошқарув тизимлари орқали пойтахт аҳолиси учун жамоат транспорти янада қулай ва самарали бўлиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250924/tashkent-shota-rustaveli-avtotransport-harakat-52201418.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/07/52509489_530:0:3261:2048_1920x0_80_0_0_1979479c5e02d46655a9b2e54464e578.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент транспорти, автобус йўналишлари, электробус, жамоат транспорти, сенатор гадоев, транспорт тизими, интеллектуал транспорт, ақлли светофорлар, транспорт ислоҳоти, янги тошкент
тошкент транспорти, автобус йўналишлари, электробус, жамоат транспорти, сенатор гадоев, транспорт тизими, интеллектуал транспорт, ақлли светофорлар, транспорт ислоҳоти, янги тошкент
Транспорт вазирлиги сенаторларнинг пойтахтдаги тирбандлик бўйича сўровига жавоб қайтарди
10:09 07.10.2025 (янгиланди: 10:49 07.10.2025) Олий Мажлиси Сенатори сўровига берилган жавобда пойтахтда транспорт тизимини такомиллаштириш ва тирбандликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Олий Мажлис Сенатининг Тошкент йўлларидаги
тирбандликлар муаммосини ҳал этиш бўйича расмий сўровига жавоб қайтарди.
Вазирлик маълумотида
айтилишича, сўнгги икки йил ичида Тошкент шаҳрида аҳолига қулай транспорт хизмати кўрсатиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, шаҳарнинг автобус парклари учун 1 004 та янги замонавий автобус харид қилинди. Натижада ҳаракат таркиби сони 1 847 тага етди.
Автобуслар орасидаги интерваллар икки баробарга қисқарган. Йўловчилар сони 2,2 баробарга кўпайиб, кунлик 1,4 миллион нафарга етган. Бу эса 140 мингга яқин шахсий автоулов ва таксилардан фойдаланишнинг камайишига олиб келди.
Шаҳарнинг 31 та кўчасида алоҳида автобус йўлаклари ташкил этилди. Бу йўналишларда 142 та автобус қатнаб, ҳар куни 22 мингга яқин рейс амалга оширилмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, фақат шу йўналишлардагина йўловчиларнинг вақтини тежаш ҳисобига 800 мингга яқин киши қулайликка эришган.
Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш, жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш ҳамда унинг йўлларда ҳаракат устуворлигини таъминлаш учун шаҳарнинг асосий транспорт артерияси ҳисобланган 73 та кўчада жамоат транспорти ҳаракати устуворлиги, пиёдалар учун қулай ва хавфсиз инфратузилма, транспорт оқимини самарали бошқариш (ақлли светофорлар) тизимларини ўз ичига олган комплекс тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, Тошкент агломерацияси аҳолисини жамоат транспорти билан қамраб олиш мақсадида шаҳар атрофидаги ҳудудларга янги автобус йўналишлари очилмоқда. Шунингдек, жорий йил октябрь ойида 200 та янги электробус келтирилиши режалаштирилган. 2026 йилда эса яна 1000 та замонавий автобус Тошкентдаги ҳаракат таркибига қўшилади.
Янги автобуслар келиши билан 48 та янги ва қайта ишланган йўналишлар ишга туширилиб, шаҳар ва агломерация ўртасидаги боғланиш яхшиланади. Шу мақсадда Янги Тошкент ҳудудида 3 та замонавий автосарой қурилиши кўзда тутилган.
Таъкидланишича, режалаштирилган ишлар амалга оширилгандан сўнг Тошкентда 2 891 та автобус ҳаракатланади, йўловчи ташиш ҳажми эса 750 миллион нафаргача етказилади. Янги йўналишлар, электробуслар ва “ақлли” бошқарув тизимлари орқали пойтахт аҳолиси учун жамоат транспорти янада қулай ва самарали бўлиши кутилмоқда.