Россия ва Ўзбекистон ёшлар сиёсати бўйича қўшма лойиҳаларни режалаштирмоқда

© Информационное агентство ДунёДелегация Алтайского края прибыла в Узбекистан
Делегация Алтайского края прибыла в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
Oбуна бўлиш
Сафар давомида ёшлар соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик, қўшма лойиҳалар ва 2025–2026 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси” муҳокама этилади
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Россиянинг Олтой ўлкаси Ёшлар сиёсати ва жамоатчилик ривожланиши дастурларини амалга ошириш бошқармаси вакилларидан иборат делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Сафар давомида Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси ўртасидаги ёшлар соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги билан икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Шу жумладан, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва 2025-2026 йиллар учун ҳамкорлик "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Россия томони Ўзбекистон билан талабалар иштирокида қўшма тадбирларни ўтказиш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлашдан манфаатдор.
Шунингдек, Россия делегацияси Рус маданият марказида бўлади ва қадимий Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишади.
Сафар 11 октябргача давом этади.
Тошкентда Россия таълими кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Тошкентда Россия таълими кўргазмаси қандай ўтди - видео
Янгиликлар лентаси
0