Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақияти йўлида бор имкониятимни ишга соламан – Каннаваро

© Ассоциация футбола УзбекистанаАссоциация футбола Узбекистана подписала контракт с Фабио Каннаваро
Ассоциация футбола Узбекистана подписала контракт с Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Oбуна бўлиш
Италиялик мутахассис Ўзбекистондек футболсевар мамлакатда ишлаш катта шараф эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган Фабио Каннаваро миллий терма жамоанинг муваффақияти йўлида бор имкониятини ишга солишини маълум қилди.
Бугун Миллий футбол марказида Фабио Каннаваро билан шартнома имзоланди. Учрашув давомида биринчи галда узоқ таҳлил ва ўрганишлар орқали ушбу мураббийлар штаби жалб этилганини таъкидланди. Каннаваронинг йирик турнирларда орттирган тажрибаси ва маҳорати орқали миллий жамоа билан биргаликда муваффақият қозонишига ишонч билдирилди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаАссоциация футбола Узбекистана подписала контракт с Фабио Каннаваро
Ассоциация футбола Узбекистана подписала контракт с Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Ассоциация футбола Узбекистана подписала контракт с Фабио Каннаваро

“Аввало билдирилган ишонч учун миннатдорчилик айтаман. Ўзбекистондек футболсевар мамлакатда ишлаш катта шараф ва бу ўз ўрнида катта масъулият. Фақатгина миллий терма жамоаа эмас, барча — ёшлар, ўсмирлар жамоалари ҳам мундиалда иштирок этаётгани Ўзбекистонда футболга берилаётган катта эътибор натижаси эканлигини билиниб турибди. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг муваффақияти йўлида бор имкониятимни ишга соламан”, - деди Фабио Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан шартнома имзолаш чоғида.

Маълумот ўрнида, Каннаваро футболчи сифатида Италия терма жамоаси сафида 2006 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучган ва ўша йили энг яхши футболчи сифатида “Олтин тўп” совринини қўлга киритган, шунингдек, ФИФА талқини бўйича “Йилнинг энг яхши футболчиси” совринини билан тақдирланган.
Бош мураббий сифатида Хитой терма жамоаси, "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), “Tyanszin Quanyan” (Хитой), “Guanchjou Evergrand” (Хитой), "Беневенто" (Италия), "Удинезе" (Италия), ва “Динамо Загреб” (Хорватия) клубларида фаолият юритган.
 Фабио Каннаваро - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлди
Янгиликлар лентаси
0