Ўзбекистон компаниялари Афғонистонда углеводород қазиб олишга лицензия олди

© iStock.com / DarwelДобыча нефти
Добыча нефти  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодиёти учун самара келтирадиган лойиҳа сифатида амалга ошириш кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон компанияларига ўз ҳудудида геология қидирув ишларини олиб бориш ва углеводородларни қазиб олишга лицензия берди. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди.
“Президентимиз ўрнатган ҳамкорлик ва ишонч натижасида Афғонистон ҳукумати Ўзбекистон компанияларига ўз ҳудудида геология қидирув ишлари олиб боришга ва углеводородларни қазиб олишга лицензия берди. Тўтимайдон деган ҳудудда 14 сентябрь куни амалий ишлар бошланди”, - деди вазир “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.
Мирзамаҳмудовнинг сўзларига, бу биринчи босқич. Унинг натижаларига қараб ҳамкорликни яна кенгайтириш кўзда тутилган.
“Бу биринчи босқич бўлади, албатта, бу натижасига қараб янада буни кенгайтириш, янги майдонларда биргаликда ишлаш режалаштирилган. Ўзбекистон ва Афғонистон иқтисодиёти учун самара келтирадиган лойиҳа сифатида амалга ошириш кўзда тутилган”, — деди энергетика вазири.
Унинг қайд этишича, келажакда Афғонистонда тинчлик бўлиши, у ерда иқтисодиёт инфратузилма ривожланиши ортидан Ўзбекистонга ушбу ҳудудидан дунё океанига энг яқин чиқиш йўли очилади.
Мирзамаҳмудов Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик нафақат Ўзбекистон, балки барча қўшни давлатларга фойда эканини таъкидлади.
В Кабуле создано совместное узбекско-афганское транспортное предприятие
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2025
Ўзбекистон-Афғонистон савдо ва логистика қўшма корхонаси ташкил этилди
Янгиликлар лентаси
0