Самарқандда "Music City Samarkand-2025" халқаро танлови бўлиб ўтди

Oбуна бўлиш
Самарқандда илк бор “Music City Samarkand-2025” халқаро мусиқа ва ижод танлови бўлиб ўтди. Рус драма театри саҳнасида Ўзбекистон ва Россиядан 200 нафарга яқин санъаткор иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Самарқанд шаҳрида илк бор "Music City Samarkand-2025" халқаро мусиқа ва ижод танлови бўлиб ўтди.
Танлов доирасида Рус драма театри саҳнасида бир неча кун давомида Ўзбекистон ва Россиядан келган иштирокчилар ўз маҳоратини намойиш этишди.
Тадбирда 200 нафарга яқин санъаткорлар — болалар, ёшлар ва катталар, шу жумладан ногиронлар ҳам қатнашди. Улар қўшиқ айтишди, рақсга тушишди, мусиқа асбобларини чалишди, саҳна кўрсатувлари ва мини-спектакллар намойиш этишди.
Лойиҳа Россиянинг “Мелодика души” хайрия жамғармаси ҳамда “Дўстлик” — Урал ва Ўзбекистон халқлари ҳамдўстлиги маркази кўмагида амалга оширилди.

“Мелодика души” жамғармаси президенти Мария Федорскихнинг таъкидлашича, “Music City” танлови бир неча йилдан бери Екатеринбургда ўтказиб келинади. Бу йил эса у чегараларини кенгайтириб, илк бор халқаро миқёсга чиқди. Танловда яккахон артистлар, ансамбллар ва оркестрлар ҳам иштирок этди.

Мария Федорскихнинг сўзларига кўра, танлов нафақат ижодий рақобат муҳитини, балки икки мамлакат ўртасидаги маданий дўстликни ҳам мустаҳкамлайди.
Студенты в университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Чегара билмас фан: россиялик олимлар Ўзбекистон ёшлари учун маърузалар ўқийди
Янгиликлар лентаси
0