Туркия тажрибасида Ўзбекистонда касбий малакаларни баҳолаш маркази ташкил этилади

© Пресс-служба Министерства занятости и сокращения бедностиДелегация Минзанятости посетила Турцию с рабочим визитом
Делегация Минзанятости посетила Турцию с рабочим визитом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Туркияда ишчи сафари билан бўлиб, Европа андозаларига мос касбий малака методикасини жорий этиш ва Туркия тажрибаси асосида баҳолаш маркази ташкил этишни муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik.Туркия тажрибаси асосида Ўзбекистонда касбий малакаларни баҳолаш маркази ташкил қилинади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов бошчилигидаги делегация Туркияда шуни муҳокама қилди, деб хабар берди "Дунё" ахборот агентлиги.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари сафар давомида Туркия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Фарук Ўзчелик билан учрашди.

Учрашувда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, Европа андозаларига мос келадиган малака стандартларини ишлаб чиқиш, Туркия тажрибаси асосида Ўзбекистонда касбий малакаларни баҳолаш марказини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Туркия Касбий малакаларни баҳолаш агентлиги директори Ашкин Тўрен билан кечган мулоқот чоғида Европа стандартларига мувофиқ миллий малака тизимини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда Туркия тажрибасини ўрганиш, Агентлик ҳузуридаги тест ва сертификатлаштириш марказларининг роли, аккредитация ва мониторинг механизмларини ўрганиш, касбий малака соҳасида қўшма лойиҳалар учун йўналишларни аниқлаш хусусида фикр алмашилди.
Томонлар келгусида мазкур агентлик билан ҳамкорлик қилиш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга келишиб олишди.
Учебный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Япония компанияси Тошкент шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини очади
Янгиликлар лентаси
0