Япония компанияси Тошкент шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини очади

© Что делать КонсалтУчебный центр
Учебный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўқув марказида таълим олган талабгорлар ҳайдовчилик, қарияларни парваришлаш ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби соҳаларда Японияда иш билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Япониянинг "Onodera User Run" компанияси Тошкент шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини очади. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов компания раҳбарияти билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.
"Onodera User Run" компанияси Ўзбекистонда ёшларга япон тили ва тегишли касбларни ўргатишга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда. Хусусан, мазкур компания томонидан Тошкент шаҳрида ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйилмоқда.

"Хориждаги ёшларнинг келажагини очиш учун бир неча давлатларда япон тилидан дарс беряпмиз. Шунингдек, уларга Япониядаги тиббиёт ва ижтимоий таъминот муассасаларида иш топишда ёрдам берамиз", - дейилган компания сайтида.

Маълумот учун: "Onodera User Run" - ёшларнинг таълим олиши ва ишга жойлашишига қадар бўлган барча жараёнда уларни бепул ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган глобал HR (кадрлар) компанияси.
Бизнес-тренинг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2025
Ишсизлар ва моддий имконияти чекланганлар касб-ҳунар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади
Янгиликлар лентаси
0