Пенсияларни нақд шаклда Face ID ва электрон имзо орқали тўлаш бошланди

© Sputnik / Бахром ХатамовСокращение бедности
Сокращение бедности  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2025
Oбуна бўлиш
Пенсияни нақд шаклда олувчилар эндиликда биометрик идентификациядан ўтиб, пулни олганини электрон имзоси орқали тасдиқлайди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистонда октябрдан фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face ID)ва электрон имзодан фойдаланган ҳолда пенсияларни нақд пулда тўлаш бошланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу тизимни жорий этишдан кўзланган мақсад — пенсияларни фуқароларга тўлиқ ва ўз вақтида етказиш.
“Эндиликда тўлов жараёнида бўлиши мумкин бўлган “Халқ банки” томонидан ҳисоботларда "тўланди" деб ҳисобот берилиб, амалда фуқарога тўланмаслик ёки бошқа шахсларга тўлаб юбориш ҳолатларининг олди олинади”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонда эркаклар учун пенсия ёшини 60 ёшдан 63 ёшга, аёллар учун эса 55 ёшдан 58 ёшга босқичма-босқич кўтариш таклиф қилинаётгани хабар қилинган эди.
Бизнесмен в офисе работает за компьютером. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2025
“Менинг пенсиям” онлайн хизмати жорий этилади — янги фармон
Янгиликлар лентаси
0