https://sputniknews.uz/20251005/mirziyoev-tashrif-ozarbayjon-52480799.html
Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади
Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.
2025-10-05T19:01+0500
2025-10-05T19:01+0500
2025-10-05T19:10+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
озарбайжон
туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/18/50129034_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3b607cd0302a3c91d3f98e3c5c2f53c3.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.Қайд этилишича, "Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.Сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20250918/bishkek-turk-davlat-tashkilot-azo-mamlakat-hukumat-rahbar-52055501.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/18/50129034_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_923cf23c5a40f22b83f1d0b9e32e5fd2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев ташриф озарбайжон туркий давлатлар ташкилоти тдт саммит
ўзбекистон президенти шавкат мирзиёев ташриф озарбайжон туркий давлатлар ташкилоти тдт саммит
Мирзиёев амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади
19:01 05.10.2025 (янгиланди: 19:10 05.10.2025) Ўзбекистон раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади.
Қайд этилишича, "Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик" мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, гуманитар ва бошқа устувор соҳалардаги амалий ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилади.
Делегациялар раҳбарлари халқаро сиёсатнинг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Саммит якунида ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган қатор қўшма қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши режалаштирилган.