Бишкекда Туркий давлатлар ҳукумат раҳбарлари учрашди

© Foto : Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизматиТуркий давлатлар ташкилоти учрашуви
Туркий давлатлар ташкилоти учрашуви - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2025
Oбуна бўлиш
Кун тартибига савдо, инвестиция, транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик масалалари қўйилган.
ТОШКЕНТ, 18 сен – Sputnik. Қирғизистон президенти администрацияси биносида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари ва Туркия вице-президенти иштирокидаги учрашув бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар қилди.

Кун тартибида иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, рақамлаштириш, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши маълум қилинди. Шунингдек, илгари қабул қилинган қарорлар ижроси ва ТДТ фаолият механизмларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади.

Учрашувда бир неча давлат вакиллари иштирок этмоқда:
Озарбайжон бош вазири Али Асадов
Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов
Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси — президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев
Туркия республикаси вице-президенти Жевдет Йилмаз
Ўзбекистон республикаси бош вазири Абдулла Арипов
ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиeв.
Туркий давлатлари ташкилотига Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистонни бирлаштирувчи халқаро ташкилот бўлиб, асосий мақсади туркий давлатлар ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришдир.
В рамках саммита организации тюркских государств в Самарканде началась встреча премьер-министра Венгрии Виктора Орбана с Президентом Шавкатом Мирзиеевым. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2025
Ўзбекистон ТДТ мамлакатларига экспорт ҳажмини икки баравар ошириши мумкин
Янгиликлар лентаси
0