https://sputniknews.uz/20250414/ozbekiston-tdt-eksport-oshirish-48875997.html
Ўзбекистон ТДТ мамлакатларига экспорт ҳажмини икки баравар ошириши мумкин
Ўзбекистон ТДТ мамлакатларига экспорт ҳажмини икки баравар ошириши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Нозимжон Ортиқов: энг катта имкониятлар Туркия, Қозоғистон, Венгрия ва Қирғизистонга етказиб бериш ҳажмини ошириш билан боғлиқ. 14.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-14T16:20+0500
2025-04-14T16:20+0500
2025-04-14T16:20+0500
иқтисод
ўзбекистон
тошкент
экспорт
қишлоқ хўжалиги
туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29857927_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_21dac19a4e8c1c5904048ed4863f64be.jpg
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон қисқа муддатда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) экспорт ҳажмини 2,7 миллиард долларга ошириш имкониятига эга. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Нозимжон Ортиқов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Унинг сўзларига кўра, энг катта имкониятлар Туркия (1,8 миллиард доллар), Қозоғистон (500 миллион доллар), Венгрия (200 миллион доллар) ва Қирғизистонга (100 миллион доллар) етказиб бериш ҳажмини ошириш билан боғлиқ. Анжуманда сўзга чиққан Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар институти бошқаруви раиси Шаҳин Садиговнинг қайд этишича, савдо алоқаларини кенгайтириш шароитида илмий-тадқиқот институтларининг роли тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу муассасалар савдо сиёсати, минтақавий бозор имкониятлари ва иқтисодий тенденцияларни илмий асосланган таҳлил ва прогнозлар билан таъминлайди ва шу орқали қарор қабул қилувчиларга стратегик ёрдам беради.Эслатиб ўтамиз, Тошкентда "Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади.
https://sputniknews.uz/20250414/toshkent-tdt-tahlil-markaz-xalqaro-anjuman-48871490.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/0a/29857927_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6eccaccf814ca4c483a553a2d5243e34.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, экспорт, қишлоқ хўжалиги, туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
иқтисод, ўзбекистон, тошкент, экспорт, қишлоқ хўжалиги, туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
Ўзбекистон ТДТ мамлакатларига экспорт ҳажмини икки баравар ошириши мумкин
Эксклюзив
Нозимжон Ортиқов: энг катта имкониятлар Туркия, Қозоғистон, Венгрия ва Қирғизистонга етказиб бериш ҳажмини ошириш билан боғлиқ.
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон қисқа муддатда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) экспорт ҳажмини 2,7 миллиард долларга ошириш имкониятига эга. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро анжуманда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари Нозимжон Ортиқов маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, энг катта имкониятлар Туркия (1,8 миллиард доллар), Қозоғистон (500 миллион доллар), Венгрия (200 миллион доллар) ва Қирғизистонга (100 миллион доллар) етказиб бериш ҳажмини ошириш билан боғлиқ.
“Ўзбекистон қисқа муддатда Туркий давлатлар ташкилотига экспорт ҳажмини 2,7 миллиард долларга ошириш имкониятига эга.ТДТ мамлакатларининг 72 миллиард долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори - Ўзбекистон учун истиқболли йўналиш. Биз мева-сабзавот экспортида рақобатбардошмиз”, – деди Ортиқов.
Анжуманда сўзга чиққан Озарбайжон Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар институти бошқаруви раиси Шаҳин Садиговнинг қайд этишича, савдо алоқаларини кенгайтириш шароитида илмий-тадқиқот институтларининг роли тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу муассасалар савдо сиёсати, минтақавий бозор имкониятлари ва иқтисодий тенденцияларни илмий асосланган таҳлил ва прогнозлар билан таъминлайди ва шу орқали қарор қабул қилувчиларга стратегик ёрдам беради.
"ТДТга аъзо мамлакатларнинг импорт-экспорт операциялари бўйича маълумотларни тўплаш ва тарқатиш учун марказлаштирилган платформани яратиш муҳим аҳамиятга эга. Бундай ташаббус туркий давлатлар илмий-тадқиқот институтларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида амалга оширилиши мумкин”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда "Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади.