https://sputniknews.uz/20250414/toshkent-tdt-tahlil-markaz-xalqaro-anjuman-48871490.html
Тошкентда ТДТга аъзо таҳлилий марказларнинг халқаро анжумани иш бошлади — асосий фикрлар
Тошкентда ТДТга аъзо таҳлилий марказларнинг халқаро анжумани иш бошлади — асосий фикрлар
Sputnik Ўзбекистон
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг умумий ташқи савдо айланмаси 1,2 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов маълум қилди
2025-04-14T12:27+0500
2025-04-14T12:27+0500
2025-04-14T14:25+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
туркий давлатлар ташкилоти (тдт)
анжуман
яим
транспорт
савдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48874428_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_a6098acbb46d6f2919860afb41188cea.jpg
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг умумий ташқи савдо айланмаси 1,2 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган анжуманда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Бугун Тошкентда "Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов анжуманда бирлашган ҳудудий ҳамжамиятлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди. Устувор йўналишлар орасида “Ўрта йўлак” транспорт йўлагини ривожлантириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, Туркий инвестиция жамғармаси орқали инвестицияларни жалб қилиш, қўшма экологик ташаббуслар ва рақамли технологияларни, жумладан, сунъий интеллектни жорий этиш киради. Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар туркий давлатлар иқтисодиётининг интеграцияси ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлайди. Унинг қайд этишича, жаҳон бозорларида беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим ва Ўзбекистон ТДТни иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришнинг асосий платформаси сифатида кўради. ТДТ бош котиби ўринбосари Мерей Мукажаннинг сўзларига кўра, Туркий давлатлар биргаликда дунёдаги учинчи йирик энергия етказиб берувчи бўлиб, бу минтақага қўшимча стратегик афзалликлар беради. ТДТ мамлакатларининг энергия ресурслари 19,9 триллион куб метр ҳажмдаги табиий газ, нефт - 38,2 миллиард баррел ва кўмирнинг тасдиқланган захираларини ўз ичига олади. Бу уларнинг глобал энергия бозоридаги стратегик ролини таъкидлайди. Туркий академия вице-президенти, доктор Асхат Кесикбаев мамлакатлар ўртасидаги истиқболли ҳамкорликнинг асосий йўналишларини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ривожланишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0e/48874428_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_70fd72a4df4567046c9b6371dd1fbaae.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркий давлатлар ташкилоти тошкент иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори обид хакимов "туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуман
туркий давлатлар ташкилоти тошкент иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори обид хакимов "туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуман
Тошкентда ТДТга аъзо таҳлилий марказларнинг халқаро анжумани иш бошлади — асосий фикрлар
12:27 14.04.2025 (янгиланди: 14:25 14.04.2025) Эксклюзив
Обид Ҳакимов: ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг умумий ташқи савдо айланмаси 1,2 трлн доллардан ошди.
TOШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг умумий ташқи савдо айланмаси 1,2 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган анжуманда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бугун Тошкентда "Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар" мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов анжуманда бирлашган ҳудудий ҳамжамиятлар ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб берди.
Устувор йўналишлар орасида “Ўрта йўлак” транспорт йўлагини ривожлантириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, Туркий инвестиция жамғармаси орқали инвестицияларни жалб қилиш, қўшма экологик ташаббуслар ва рақамли технологияларни, жумладан, сунъий интеллектни жорий этиш киради.
“2023 йилда ташкил этилган, капитали 600 миллион доллар бўлган Туркий инвестиция жамғармаси инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун янги уфқларни очади”, — деди Ҳакимов.
Унинг сўзларига кўра, бу қадамлар туркий давлатлар иқтисодиётининг интеграцияси ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлайди.
“2024 йилда ТДТга аъзо давлатлар ва кузатувчиларнинг умумий ташқи савдо айланмаси 1,2 триллион доллардан ошди, номинал ЯИМ эса 2,1 триллион доллардан ортиқни ёки жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 1,91 фоизини ташкил этди. Бундан ташқари, 2016 йилдан буён аъзо давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,7 бараварга ошиб, 36,7 миллиард долларни ташкил этди”, — деди Ҳакимов.
Унинг қайд этишича, жаҳон бозорларида беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим ва Ўзбекистон ТДТни иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришнинг асосий платформаси сифатида кўради.
“Марказий Осиёнинг марказида бўлганимиз учун бизда билимларни бирлаштириш ва иқтисодиётларимизни янада интеграциялашган ва рақобатбардош қиладиган кучли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун ноёб имконият бор”, — деди у.
ТДТ бош котиби ўринбосари Мерей Мукажаннинг сўзларига кўра, Туркий давлатлар биргаликда дунёдаги учинчи йирик энергия етказиб берувчи бўлиб, бу минтақага қўшимча стратегик афзалликлар беради.
ТДТ мамлакатларининг энергия ресурслари 19,9 триллион куб метр ҳажмдаги табиий газ, нефт - 38,2 миллиард баррел ва кўмирнинг тасдиқланган захираларини ўз ичига олади. Бу уларнинг глобал энергия бозоридаги стратегик ролини таъкидлайди.
“ТДТга аъзо давлатлар ўртасидаги гуруҳ ичидаги савдо 2023 йилдаги 38,3 миллиард доллардан 58,17 миллиард долларгача ўсди, бу таъсирчан 52 фоизга ўсди. 2024 йил охирига келиб, ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ички савдо уларнинг умумий товар айланмасининг қарийб 7 фоизини ташкил қилади, бу ўтган йили 850 миллиард долларга етган. Бир неча йил олдин бу улуш атиги 3%ни ташкил этди, бу ижобий динамикани кўрсатади. Бироқ бизнинг ҳозирги мақсадимиз бу кўрсаткични имкон қадар қисқа вақт ичида камида 10 фоизга етказиш бўлиб, бу жараёнда миллий таҳлил марказларининг таклифлари катта қизиқиш уйғотмоқда”, — деди Мукажан.
Туркий академия вице-президенти, доктор Асхат Кесикбаев мамлакатлар ўртасидаги истиқболли ҳамкорликнинг асосий йўналишларини айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ривожланишнинг асосий чора-тадбирлари қуйидагилардан иборат:
инфратузилмага сармоя киритиш ва меъёрий-ҳуқуқий базаларни уйғунлаштириш учун ТДТга аъзо давлатлар ўртасида сиёсатни мувофиқлаштиришни кучайтириш;
транспорт ва энергетика лойиҳаларини ривожлантиришни жадаллаштириш учун давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш;
савдо йўллари ва энергия тақсимотини оптималлаштирадиган инновацион технологияларни ўрганиш бўйича илмий ҳамкорликни чуқурлаштириш ҳамда транспорт логистикаси ва энергия самарадорлигини оширишда рақамли ечимларни илгари суриш ва энергияни барқарор бошқариш.