https://sputniknews.uz/20251003/world-bank-tashkent-transport-modernizatsiya-52418180.html
Жаҳон банки Тошкентда жамоат транспорти модернизациясига ёрдам беради
Жаҳон банки Тошкентда жамоат транспорти модернизациясига ёрдам беради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жаҳон банки ҳамкорлигида жамоат транспортини модернизация қилиш, автобус йўлаклари, электр автобуслар ва электрон тўлов тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди
2025-10-03T09:10+0500
2025-10-03T09:10+0500
2025-10-03T09:58+0500
ўзбекистон
жамият
жаҳон банки
жамоат транспорти
автобус
ҳамкорлик
лойиҳа
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/09/47492045_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7e64cab5c6a39ccba55174830bca9acb.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банки (ЖБ) вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Унда ЖБнинг транспорт амалиёти раҳбари Шомик Раж, транспорт масалалари бўйича мутахассислар ҳамда бир қатор масъуллар иштирок этди. Учрашувда ЖБ экспертлари билан Ўзбекистонда жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва ҳудудлараро боғлиқликни ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, велойўлаклар ва замонавий бекатлар қурилиши, йўлларда хавфсизликни ошириш, транспорт оқимини самарали бошқариш ҳамда тирбандликларни камайтиришга оид таклифлар тақдим этилди. ЖБ вакиллари, Франция, Англия ва АҚШ тажрибалари ҳамда Хитой, Марокаш, Бразилия ва бошқа бир қатор давлатларда амалга оширилган тезкор автобус йўналишлари, метро ва ақлли транспорт тизимлари бўйича лойиҳалар натижалари билан ўртоқлашди. Мазкур тажрибалар Ўзбекистон учун ҳам мослаштирилиши мумкинлиги таъкидланди. Якунда томонлар Ўзбекистон транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Қайд этилишича, ЖБ билан олиб бориладиган қўшма лойиҳалар жамоат транспорти сифатини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва шаҳарлараро боғлиқликни кучайтириш орқали фуқароларга янада қулай, хавфсиз ва замонавий хизматларни тақдим этишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20250923/china-tashkent-elektrobus-52182240.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/01/09/47492045_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_9bba73f1427630104051e7803da79c8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жаҳон банки, илҳом норқулов, жамоат транспорти, транспорт тизими, транспорт инфратузилмаси, автобус йўлаклари, электр автобуслар, электрон тўлов тизими, транспорт хавфсизлиги, велойўлаклар, замонавий бекатлар, транспорт модернизацияси, ақлли транспорт тизимлари, халқаро тажриба, тошкент, вилоят марказлари, транспорт тирбандликлари, транспорт стратегияси, узбекистон, жахон банки
ўзбекистон, жаҳон банки, илҳом норқулов, жамоат транспорти, транспорт тизими, транспорт инфратузилмаси, автобус йўлаклари, электр автобуслар, электрон тўлов тизими, транспорт хавфсизлиги, велойўлаклар, замонавий бекатлар, транспорт модернизацияси, ақлли транспорт тизимлари, халқаро тажриба, тошкент, вилоят марказлари, транспорт тирбандликлари, транспорт стратегияси, узбекистон, жахон банки
Жаҳон банки Тошкентда жамоат транспорти модернизациясига ёрдам беради
09:10 03.10.2025 (янгиланди: 09:58 03.10.2025) Жаҳон банки вакиллари билан eчрашувда автобус йўлаклари, электр автобуслар, электрон тўлов тизимлари ва транспорт хавфсизлигини ошириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2 октябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Жаҳон банки (ЖБ) вакиллари билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Унда ЖБнинг транспорт амалиёти раҳбари Шомик Раж, транспорт масалалари бўйича мутахассислар ҳамда бир қатор масъуллар иштирок этди.
Учрашувда ЖБ экспертлари билан Ўзбекистонда жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, транспорт инфратузилмасини яхшилаш ва ҳудудлараро боғлиқликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида автобус йўлакларини ташкил этишни жадаллаштириш, электр автобуслар жорий этишни кенгайтириш, маршрутлар тизимини оптималлаштириш ҳамда электрон тўлов тизимини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, велойўлаклар ва замонавий бекатлар қурилиши, йўлларда хавфсизликни ошириш, транспорт оқимини самарали бошқариш ҳамда тирбандликларни камайтиришга оид таклифлар тақдим этилди.
ЖБ вакиллари, Франция, Англия ва АҚШ тажрибалари ҳамда Хитой, Марокаш, Бразилия ва бошқа бир қатор давлатларда амалга оширилган тезкор автобус йўналишлари, метро ва ақлли транспорт тизимлари бўйича лойиҳалар натижалари билан ўртоқлашди. Мазкур тажрибалар Ўзбекистон учун ҳам мослаштирилиши мумкинлиги таъкидланди.
Якунда томонлар Ўзбекистон транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди. Қайд этилишича, ЖБ билан олиб бориладиган қўшма лойиҳалар жамоат транспорти сифатини ошириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва шаҳарлараро боғлиқликни кучайтириш орқали фуқароларга янада қулай, хавфсиз ва замонавий хизматларни тақдим этишга хизмат қилади.