Тошкентда МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишКомплекс ПВО С-400 "Триумф" заступил на боевое дежурство в Севастополе
Комплекс ПВО С-400 Триумф заступил на боевое дежурство в Севастополе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўмитасининг йиғилиши баҳорда Тошкентда бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. МДҲ Мудофаа вазирлари кенгаши ҳузуридаги ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитанинг навбатдаги — 62-йиғилиши 2026 йил апрель ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълумотга кўра, бундай қарор ҳақида Мувофиқлаштирувчи қўмита раисининг ўринбосари, Ҳаво-космик кучлар Бош қўмондонининг қурол-яроғлар бўйича ўринбосари генерал-полковник Юрий Грехов қўмитанинг 61-йиғилишида маълум қилди.
"Ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг таклифига биноан қўмитанинг навбатдаги йиғилишини 2026 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида ўтказишни режалаштирмоқдамиз. Йиғилиш иштирокчиларига самарали иш учун миннатдорчилик билдираман", — деди Юрий Грехов.
Айтиш жоизки, бу йилги йиғилиш илк бор Удмуртияда ўтказилмоқда.
В Минске состоялось заседание Комитета начальников штабов вооруженных сил государств – участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Минскда МДҲ давлатлари Қуролли кучлари бош штаб раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0