https://sputniknews.uz/20251003/samarqand-xalqaro-astronavtika-kongressi-52439777.html
Самарқанд 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади
Самарқанд 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси (IAC) илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.
2025-10-03T16:46+0500
2025-10-03T16:46+0500
2025-10-03T16:46+0500
жамият
ўзбекистон
рақамли технологиялар вазирлиги
самарқанд
астрономлар
анжуман
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/03/52439588_0:132:1280:852_1920x0_80_0_0_1939865e6ce934ee38df0abaaade6369.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси (IAC) илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги хабар берди.Таъкидланишича, ушбу қарор Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган айни конгресс давомида қабул қилинган ва бунинг учун қадимий Самарқанд шаҳри танланган.Сиднейдаги конгрессда Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси кенг қамровли дастурни тақдим этган. Тақдимотлар давомида:Тадбир давомида Европа, Осиё ва Америка космик агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон билан бир қатор стратегик қўшма лойиҳалар муҳокама қилинган.Масалан: Маълумот учун: Халқаро астронавтика конгресси (ИАC) ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилиб, илм-фан, муҳандислик, технология ва космик сиёсат соҳаларидаги энг муҳим глобал воқеалардан бири ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20250930/daraxt-kesish-er-qurilish-elektr-kosmos-nazorat-52359234.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/03/52439588_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_577f99e104ee3dc48def5956f97235e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2028 халқаро астронавтика конгресси iac ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги самарқанд
2028 халқаро астронавтика конгресси iac ўзбекистон рақамли технологиялар вазирлиги самарқанд
Самарқанд 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади
Конгрессдан нафақат илмий салоҳиятнинг, балки иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳам ошиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 2028 йилда Халқаро астронавтика конгресси (IAC) илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги
хабар берди.
Таъкидланишича, ушбу қарор Австралиянинг Сидней шаҳрида бўлиб ўтган айни конгресс давомида қабул қилинган ва бунинг учун қадимий Самарқанд шаҳри танланган.
“Бу Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун космик соҳада янги давр бошланганини англатади. IAC каби йирик илмий платформанинг минтақада ўтказилиши халқаро ҳамжамиятнинг Ўзбекистоннинг технологик салоҳиятига бўлган эътиборидан далолат беради”, – дейилади хабарда.
Сиднейдаги конгрессда Рақамли технологиялар вазирлиги делегацияси кенг қамровли дастурни тақдим этган. Тақдимотлар давомида:
Ўзбекистоннинг космик технологиялар йўналишидаги ютуқлари;
яқин истиқболдаги режалар;
космик мониторингни қишлоқ хўжалиги ва экологияга татбиқ этиш лойиҳалари тақдим этилган.
Тадбир давомида Европа, Осиё ва Америка космик агентликлари билан музокаралар ўтказилиб, Ўзбекистон билан бир қатор стратегик қўшма лойиҳалар муҳокама қилинган.
Бу нуфузли анжуман нафақат илм-фан, балки иқтисодиёт учун ҳам катта имкониятлар эшигини очади.
Сиднейда ўтган IAC Австралия иқтисодиётига 42 миллион Австралия доллари (тахминан 27 миллион АҚШ доллари) даромад келтирди;
Самарқанддаги конгрессда 10 мингдан ортиқ халқаро меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда;
Туризм, хизмат кўрсатиш, халқаро кўргазмалар ва тадбиркорлик йўналишларида катта иқтисодий суръат юзага келиши тахмин қилинмоқда.
Маълумот учун: Халқаро астронавтика конгресси (ИАC) ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларида ўтказилиб, илм-фан, муҳандислик, технология ва космик сиёсат соҳаларидаги энг муҳим глобал воқеалардан бири ҳисобланади.