Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин “Валдай” клуби ялпи мажлисида нутқ сўзлади – асосий баёнотлар

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин принял участие в работе дискуссионного клуба "Валдай"
Президент Владимир Путин принял участие в работе дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
Россия раҳбари ўз чиқишида қатор масалаларга батафсил тўхталди.
ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозаралар клубининг ялпи мажлисида нутқ сўзлади. Қуйида Россия раҳбарининг асосий баёнотларини келтирамиз.

НАТО ва Ғарб ҳақида

Агар кимдир Россия билан тенглашмоқчи бўлса, марҳамат — уриниб кўрсин. Биз Европанинг ҳарбийлашувига ўз жавобимизни тезда берамиз.
Бугун дунёда вазиятга таъсир ўтказишга интилган давлатлар сони тарихда ҳеч қачон бунчалик кўп бўлмаган.
Россия икки марта НАТОга қўшилишга тайёрлигини билдирган, аммо иккаласида ҳам рад этилди.
Биз Ғарб билан ҳамкорликка тайёр эдик, лекин улар стереотиплардан воз кечмади. Улар ҳануз мутлақ ҳокимият васвасасидан қутула олмаяпти.
Бир нарсани аниқ айтаман: дунёда ҳаммага нимани қилишни буюрадиган мутлақ куч йўқ ва ҳеч қачон бўлмайди.
Дунёда барқарор ечим фақат барчани ёки кўпчиликни қониқтирадиган келишув асосида мумкин.
Россияга қарши қўлланилган жазо чоралари тўлиқ барбод бўлди.

Украина можароси ҳақида

Украинани Россияга гижгижлаганлар нафақат Россия манфаатларига, балки Украина халқи манфаатларига ҳам тупуришни хоҳлашди.
Агар Трамп ҳокимиятда қолганида, Украинадаги можарони олдини олиш мумкин эди.
Украина фожиаси ҳам украинлар, ҳам руслар учун оғриқдир.
НАТО Россия чегарасига яқинлашмаганида, бу можаро юз бермасди.
Ҳар бир давлат ўз хавфсизлигини таъминлашга ҳақли — бу Украинага ҳам, Россияга ҳам тегишли.
Бошқа давлатлар учун Украинадаги можаро — назорат ҳудудини кенгайтириш ва қўшимча даромад олиш воситаси.
Жангларни тўхтатиш имкони ҳозирча йўқ, аммо жавобгарлик, биринчи навбатда, Европа зиммасида.
Европа Украина можаросини фақат кучайтиряпти — уларнинг бошқа мақсади йўқ.

Россия армиясининг махсус ҳарбий операция ҳудудидаги муваффақиятлари ҳақида

Россия қўшинлари фронтнинг ҳаммаси жойида стратегик ташаббусни қўлига олган ва ишонч билан олға силжимоқда.
Хавфсизлик ҳудудларини ташкил этиш ишлари режага биноан кетмоқда. Рососия қўшинлари Юнаковкани озод қилди, Волчанскни озод қилиш – вақт масаласи.
“Марказ” гуруҳи фаол ва самарали ҳаракат қилмоқдачи, жангчилар Красноармейск шаҳрига кириб боришди.
Россия армиясининг “Ғарб” гуруҳи Купянскнинг учдан икки қисмини назоратга олди, марказ уларнинг қўлларида.
ДХРдаги Кировск тўлиқ Россия Қуролли кучлари назорати остига ўтди.
Россия армияси Константиновка ва Северскка кириб борди
Россия ЛХРни 100 фоиз назорат қилмоқда.
“Шарқ” қўшинлари гуруҳи Запорожье вилоятининг шимолий қисми ва Днепропетровскда қисман ишонч ва далил суръатлар билан ҳаракатланмоқда.
Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари уларни шахсий таркибни тўлдириш имкониятига қараганда кўпроқ. Чақирув ёшини пасайтириш Украина армияси муаммоларини ҳал этмайди.
Украина армияси йўқотишларини инобатга олган ҳолда Киев тезро музокаралар столига ўтиришни ўйлаши керак.
Военнослужащие Южной группировки во время отработки боевого слаживания - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси ДХРдаги Шандриголово қишлоғини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0