Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ давлатлари микроэлектроника саноатида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПроизводство микроэлектроники на заводе "Микрон"
Производство микроэлектроники на заводе Микрон  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
Ҳамкорлик ушбу давлатлар учун автомобилсозликдан тортиб мудофаа, тиббиёт, алоқа ва сунъий интеллектгача бўлган кўплаб стратегик соҳалар устунлик қилиш имкониятини беради.
ТОШКЕНТ, 3 окт – Sputnik. Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўтказган тадбир доирасида микроэлектроника ишлаб чиқариш соҳасида саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда ЕИК Саноат сиёсати департаменти директорининг ўринбосари Виталий Вовк, ЕОИИга аъзо давлатларнинг ваколатли давлат органлари ҳамда микроэлектроника маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва ишлаб чиқувчи 30 тага яқин йирик компания вакиллари иштирок этган.
Таъкидланишича, суҳбат чоғида микроэлектроника саноатини ривожлантириш истиқболлари йўналишидаги ҳамкорликни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари, хусусан, ЕИК томонидан яратилган кооперацион молиялаштириш дастурлари имкониятлари ўрганилган.
Виталий Вовк ўз нутқида микроэлектроника соҳасидаги ҳамкорликни иттифоқ саноатининг барқарорлиги, инновацион фаоллиги ва технологик мустақиллигини таъминловчи асосий йўналишлардан бири сифатида баҳолади.
“Микроэлектроника ишлаб чиқариш соҳасидаги кооперация – бу асосий стратегик йўналиш. У нафақат саноат тармоқларини замонавий технологиялар билан таъминлайди, балки ЕОИИ давлатлари ва компанияларининг илмий-техник етакчилигини, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ва бизнес самарадорлигини оширади”, – деди Вовк.
Мутахассисларнинг фикрича, микроэлектроника — автомобилсозликдан тортиб мудофаа, тиббиёт, алоқа ва сунъий интеллектгача бўлган кўплаб стратегик соҳаларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Шу боис ЕОИИ доирасида бу йўналишда мустаҳкам саноат ҳамкорлиги йўлга қўйилиши муҳим технологик устунликни таъминлайди.
Евразийский экономический форум в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ давлатлари агросаноат соҳасида молиявий қўллаб-қувватланади
Янгиликлар лентаси
0