Остона форумида электр энергетика ва нефть-газ соҳасининг ривожланиши муҳокама этилмоқда

© Пресс-служба Министерства энергетики В Астане стартовали "Kazakhstan Energy Week - 2025" и форум "Kazenergy"
В Астане стартовали Kazakhstan Energy Week - 2025 и форум Kazenergy - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2025
Oбуна бўлиш
Остонада “Kazakhstan Energy Week – 2025” ва “Kazenergy” форуми бошланди. Тадбир глобал энергетик трансформация ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланди.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Остонада Марказий Осиёдаги энг йирик энергетика тадбирларидан бири — “Kazakhstan Energy Week – 2025” ҳамда “Kazenergy” XVI Евроосиё форуми ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир энергетиканинг глобал трансформацияси, экологик талабларнинг ортиши ва барқарор ривожланиш шароитида соҳанинг стратегик устувор йўналишларини муҳокама қилишга қаратилган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам форумда иштирок этди. Унда “Kazenergy” ассоциацияси раиси, “QazMunayGaz” АЖ Бошқарув раиси, “SOCAR” компанияси президенти, “Turkish Petroleum” Бошқарув раиси ва “S&P Global” вице-президенти ҳам қатнашишди.
Муҳокама давомида электр энергетика ва нефть-газ соҳасининг стратегик ривожланиши, технологик инновациялар, рақамли ечимлар ва экологик йўналишлар устувор аҳамият касб этди.
Шунингдек, глобал энергетик ўтиш жараёни, дунё бозоридаги мувозанат ўзгариши, сунъий интеллект ва рақамли технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Министр ЕЭК Кожошев и заместитель генсека ШОС Митхун - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва ШҲТ энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Янгиликлар лентаси
0