Бокуда Ўзбекистон–Озарбайжон туризм алоқаларини кенгайтириш муҳокама қилинди

© Пресс-служба Комитета по туризмуУзбекско-Азербайджанскй медиафорум: представители туристической отрасли двух стран провели встречу
Узбекско-Азербайджанскй медиафорум: представители туристической отрасли двух стран провели встречу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Oбуна бўлиш
II Ўзбекистон–Озарбайжон медиафорумида туризм соҳаси вакиллари учрашиб, сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилиш ва ҳамкорликда реклама кампаниялари ўтказиш бўйича келишиб олдилар
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Боку шаҳрида ўтказилаётган II Ўзбекистон–Озарбайжон медиафоруми доирасида икки мамлакат туризм соҳаси вакиллари учрашув ўтказди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Форум иштирокчилари дастлаб Озарбайжоннинг давлат ва сиёсат арбоби Ҳайдар Алиев хотирасини йод этиб, унинг қабрига гул қўйиш маросимида қатнашишди.
Тадбир давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги туризм алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, сайёҳлик йўналишларини тарғиб қилишда медиа соҳасида ҳамкорлик қилиш, биргаликда реклама кампаниялари ва мультимедиа маҳсулотларини яратиш бўйича келишувларга эришилди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси озарбайжонлик ҳамкорларини жорий йилда Тошкентда ўтказиладиган “Ипак йўлида туризм” халқаро туризм ярмаркасида иштирок этишга таклиф этди.
Uzbekistan Airways и Azerbaijan Airlines расширяют горизонты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2025
"Uzbekistan Airways" ва "Azerbaijan Airlines" ўртасида битим имзоланди - тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0