https://sputniknews.uz/20250617/uzbekistan-airways-azerbaijan-airlines-49967526.html
"Uzbekistan Airways" ва "Azerbaijan Airlines" ўртасида битим имзоланди - тафсилотлар
"Uzbekistan Airways" ва "Azerbaijan Airlines" ўртасида битим имзоланди - тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Эндиликда саёҳатчилар авиакомпанияларнинг ҳафтасига мавжуд 9 та авиақатновидан энг қулайини танлаш имкониятига эга. 17.06.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-06-17T13:24+0500
2025-06-17T13:24+0500
2025-06-17T13:24+0500
жамият
ўзбекистон
озарбайжон
авиапарвозлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/11/49966246_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e6e8f022b7bdd6aab75b6b2de20f491b.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” ва “Azerbaijan Airlines” йўловчилар учун янги имкониятлар тақдим этмоқда, дея хабар берди компания матбуот хизмати.“Uzbekistan Airways” Тошкентдаги бош офисида Ўзбекистоннинг флагман авиаташувчиси ва Озарбайжоннинг миллий авиаташувчиси – “Azerbaijan Airlines” (AZAL) авиакомпанияси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида саёҳат қилиш учун янги уфқларни очадиган парвозларни биргаликда амалга ошириш (code-share) тўғрисидаги битимни имзолади.Қайд этилишича, янги ҳамкорлик туфайли йўловчиларга Тошкентдан Бокуга ва ортга қайтувчи, шунингдек, Бокудан Тошкентга ва ортга қайтувчи йўналишлар бўйича саёҳатларни режалаштиришда янада кўпроқ мослашувчанлик тақдим этилади.Бундан ташқари, “Uzbekistan Airways” йўловчилари “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг Самарқанд – Боку – Самарқанд йўналиши бўйича парвозларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.Шунингдек, “Azerbaijan Airlines” авиакомпанияси тижорат директори Жамил Манизаденинг сўзларига кўра, ушбу келишув Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги қадамдир."Сode-share" келишуви – бу авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорлик шакли бўлиб, унда улар ўз парвоз кодлари остида ҳамкор авиақатновларига чипталарни сотиш ва йўловчиларга йўналишлар ва туташувларнинг кенгроқ танловини тақдим этиш орқали биргаликда парвозларни амалга оширишади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/06/11/49966246_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_4c734b2ff1cb863969a9c85cb844f617.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, озарбайжон, авиапарвозлар
жамият, ўзбекистон, озарбайжон, авиапарвозлар
"Uzbekistan Airways" ва "Azerbaijan Airlines" ўртасида битим имзоланди - тафсилотлар
Эндиликда саёҳатчилар авиакомпанияларнинг ҳафтасига мавжуд 9 та авиақатновидан энг қулайини танлаш имкониятига эга.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” ва “Azerbaijan Airlines” йўловчилар учун янги имкониятлар тақдим этмоқда, дея хабар берди компания
матбуот хизмати. “Uzbekistan Airways” Тошкентдаги бош офисида Ўзбекистоннинг флагман авиаташувчиси ва Озарбайжоннинг миллий авиаташувчиси – “Azerbaijan Airlines” (AZAL) авиакомпанияси Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида саёҳат қилиш учун янги уфқларни очадиган парвозларни биргаликда амалга ошириш (code-share) тўғрисидаги битимни имзолади.
Қайд этилишича, янги ҳамкорлик туфайли йўловчиларга Тошкентдан Бокуга ва ортга қайтувчи, шунингдек, Бокудан Тошкентга ва ортга қайтувчи йўналишлар бўйича саёҳатларни режалаштиришда янада кўпроқ мослашувчанлик тақдим этилади.
“Эндиликда саёҳатчилар иккала авиакомпаниянинг ҳафтасига мавжуд тўққизта авиақатновидан энг қулайини танлаш имкониятига эга. Келишув транзит йўловчиларга туташувларнинг кенг танловини ҳам тақдим этиб, Тошкент ва Бокудаги хаблар орқали халқаро саёҳатлар учун йўналишларнинг қулайлиги ва оммабоплигини оширади”, — дея қайд этилган хабарда.
Бундан ташқари, “Uzbekistan Airways” йўловчилари “Azerbaijan Airlines” авиакомпаниясининг Самарқанд – Боку – Самарқанд йўналиши бўйича парвозларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.
“Ҳар бир янги келишув билан биз шаҳарларимиз ва маданиятларимизни яқинлаштирмоқдамиз. AZAL билан "code-share" – бу нафақат йўловчилар учун қулайлик, балки Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик ва очиқлик рамзи. Ишончимиз комилки, бу ҳамкорлик саёҳатлар учун янги имкониятлар очади ва халқларимизни яқинлаштиради”, — деди “Uzbekistan Airways” Бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Ядгаров.
Шунингдек, “Azerbaijan Airlines” авиакомпанияси тижорат директори Жамил Манизаденинг сўзларига кўра, ушбу келишув Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги яқин ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш йўлидаги қадамдир.
"Сode-share" келишуви – бу авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорлик шакли бўлиб, унда улар ўз парвоз кодлари остида ҳамкор авиақатновларига чипталарни сотиш ва йўловчиларга йўналишлар ва туташувларнинг кенгроқ танловини тақдим этиш орқали биргаликда парвозларни амалга оширишади.