Ўқитувчи ва мураббийликни обрўли касбга айлантириш ишларимизни давом эттирамиз – Мирзиёев

© telegram sputnikuzbekistan / Медиабанкка ўтишШавкат Мирзиёев вручил ряду представителей различных сфер государственные награды
Шавкат Мирзиёев вручил ряду представителей различных сфер государственные награды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарининг сўзларига кўра, давлат ўқитувчи ва устозлик касбининг мақоми ва нуфузини оширишга ҳал қилувчи масала сифатида қарамоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев байрам муносабати билан ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади.
Президентнинг сўзларига кўра, мамлакатда қисқа муддатда боғчалар сони 5200 тадан 38 мингтага, қамров даражаси 27 фоиздан 78 фоизга ошган, тарбиячилар маоши мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилган, ушбу муассасалардаги раҳбар ва педагоглар маоши қарийб 2 баробар оширилган. Олийгоҳларда дарс берадиган ўқитувчиларнинг ҳам ойлиги сезиларли даражада оширилди.
Келгуси йилдан Қорақалпоғистон ва барча вилоятларда Президент мактаблари каби “Янги авлод” боғчалари ташкил этилиб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.
Янги ўқув йилидан 12 йиллик мактаб таълими ҳамда 9- ва 11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳонлари жорий қилиниб, уларнинг натижалари бўйича битирувчилар бевосита техникум ва олийгоҳларга кира оладиган тартиб йўлга қўйилади.
“Ҳаммамизга аёнки, келажак – замонавий билим билан қуролланган касб-ҳунар эгалариникидир. Биз бу ҳақиқатни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Шу боис ёшларимизни давр билан ҳамнафас бўлиб, ҳар қандай рақобатга бардош бера оладиган етук мутахассислар этиб тарбиялашимиз керак”, - дейилади табрикда.
Умуман, келгуси йилдан янги, рақамли очиқ платформа ишга туширилиб, унда техникум битирувчиларининг касбий кўникмалари ҳақидаги маълумотлар маҳаллий ва хорижий иш берувчилар учун эълон қилинади.
“Биз ўқитувчи ва устозлик касбининг мақоми ва нуфузини оширишга ҳал қилувчи масала сифатида қарамоқдамиз. Шу боис соҳа ходимларининг меҳнат ва яшаш шароитини яхшилаш ислоҳотларимизнинг энг устувор йўналиши бўлиб қолади. Жумладан, янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади”, - деди Мирзиёев.
Келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма жорий этилиши мўлжалланмоқда.
Ўқитувчиларнинг замонавий компьютер техникаларини харид қилишлари учун 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади. Янги йилдан соҳа ходимлари учун давлат хизматлари тўлови икки карра камайтирилади. Дунёдаги топ-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган бўлғуси педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади.
“Мухтасар айтганда, ўқитувчи ва мураббийлик касбини жамиятимиздаги энг муҳим ва обрўли касбга айлантириш бўйича бошлаган ишларимиз изчил давом эттирилади”, - дейилади президент табригида.
Ўзбекистонда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар байрами нишонланади ва дам олиш куни саналади.
Президент объявил о новых инициативах, направленных на педагогов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Президент педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди
Янгиликлар лентаси
0