Президент педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент объявил о новых инициативах, направленных на педагогов
Президент объявил о новых инициативах, направленных на педагогов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Oбуна бўлиш
Фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилиши, компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ва бошқа ташаббуслар
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда давлат раҳбари педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни илгари сурди.
янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади;
келгуси ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади;
ўқитувчилар янги таълим технологияларини кенг қўллаши учун компьютер харидига 10 миллион сўмгача имтиёзли кредит ажратилади;
келаси йилдан педагоглар учун давлат хизматлари тўлови 2 карра камайтирилади;
фан ўқитувчилари каби бошланғич таълим ўқитувчилари учун ҳам миллий сертификат бериш тизими жорий қилинади. Сертификат олганларга ҳар ойда 15 фоиз устама тўланади;
бакалавр босқичини имтиёзли диплом билан битириб, мактабга ишга кирганларга автоматик равишда 2-малака тоифаси, магистрларга эса 1-малака тоифаси берилади;
дунёдаги ТОП-300 талик олийгоҳларга ўқишга кирган педагогларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити ажратилади;
рейтингда 100 таликка кирган мактаб ва боғча, 20 таликдаги техникум, ТОП-10 та олийгоҳ педагогларига йилига бир марта Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун самолёт ва поездлар чипта нархларига 15-20 фоиз чегирма берилади.
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2025
Ўзбекистон мактабларида ягона давлат имтиҳонлари жорий этилади
Янгиликлар лентаси
0