Ўзбекистон халқаро коррупцияга қарши курашиш ташаббусига қўшилди

© Getty Images / Abdul AzisДжакарта
Джакарта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Жакартада бўлиб ўтган минтақавий анжуманда Осиё ва Тинч океани давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш ташаббусига расмий қўшилди
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон делегацияси Индонезия пойтахтида бўлиб ўтган Осиё ва Тинч океани давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш ташаббуси бўйича 12-минтақавий конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Анжуман жорий йилнинг 23-26 сентябрь кунлари Жакарта шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ва Осиё Тараққиёт банки (ОТБ) билан ҳамкорликда ўтказилди.
Минтақавий конференция доирасида Ўзбекистон Осиё ва Тинч Океани давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш ташаббусига расмий қўшилди.

Хорижий ҳамкорлар коррупцияга қарши курашишда Ўзбекистон тажрибаси, хусусан, тадбиркорлик субъектларида учрайдиган коррупция ҳолатлари ва маиший коррупция олдини олиш ҳамда аҳолида коррупцияга қарши иммунитет ҳосил қилишда эришилган ижобий натижаларни юқори баҳолади.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева Индонезия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси раҳбари Агус Жоко Прамоно билан учрашди.
Учрашувда коррупцияга қарши курашиш йўналишида яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш, икки идора ўртасида меморандум имзолаш ва қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришди.
Маълумот учун: Осиё ва Тинч океани давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш ташаббуси ОТБ ва ИҲТТ қўшма котибиятлари остида фаолият юритади. Ташаббуснинг асосий мақсади — сиёсатчилар, амалиётчилар, экспертлар ва хусусий сектор раҳбарларини коррупцияга қарши кураш ва бизнеснинг ҳалоллиги бўйича фикр ҳамда илғор тажриба алмашиш учун йиғиш, шунингдек, ривожланаётган давлатларга самарали чоралар ишлаб чиқишда кўмак бериш.
В парламенте обсужден Национальный доклад по противодействию коррупции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Коррупция ҳақида хабар бериш тизимида камчиликлар кўп — Бурхонов
Янгиликлар лентаси
0