https://sputniknews.uz/20250916/korruptsiya-haqida-xabar-berish-tizimi-kamichlik-52001465.html
Коррупция ҳақида хабар бериш тизимида камчиликлар кўп — Бурхонов
Коррупция ҳақида хабар бериш тизимида камчиликлар кўп — Бурхонов
Sputnik Ўзбекистон
Сунъий интеллект давлат харидларида манфаатлар тўқнашувини аниқлайди
2025-09-16T18:48+0500
2025-09-16T18:48+0500
2025-09-16T18:52+0500
ўзбекистон
жамият
коррупция
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
молиявий қонунбузилиши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/10/52000783_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_378b9a3d2f37aa82dc0323374f368ec5.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашга жамоатчиликни жалб қилиш тизими ҳозирча суст ишламоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди.Рағбатлантириш йўлга қўйилмаган Коррупция ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 декабрда тасдиқланган эди. Лекин шу вақтга қадар атиги 147 нафар фуқаро рағбатлантирилган. Бундай бўлишига сабаб амалдаги тизимидаги камчиликлар: пул мукофоти таклифи аввал комиссияга киритилиши керак, у кўриб чиқанидан кейин берилади. Энг асосийси бунга маъсул идора белгиланмаган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги умумий ҳисобини (статистикасини) юритади дейилган холос.Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида Қўмита низомига тегишли ўзгаришлар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқдик, деб қўшимча қилди Бурхонов.Хабар берувчилар ҳимояланмаганЎтказилган сўровларда аҳолининг қарийиб 30 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга қўрқишини маълум қилган. Журналист ва блогерлар билан учрашувда ушбу масала янада кўпроқ кўтарилмоқда. ОАВ вакиллари бирор суриштирув бошласа давлат идоралари томонидан таҳдидлар бошланган ҳолатлар бўлган.Ушбу қонунлар қабул қилинганидан сўнг фуқаролар коррупция ҳақида эмин-эркин хабар бера олади.Бурхонов айтишига кўра, коррупциявий жиноятлар учун нафақат маъмурий балким жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида ҳам қонунга тегишли ўзгаришлар киритиш кўриб чиқилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250730/mirziyoev-korruptsiyaga-qarshi-kurashish-choralari-50925018.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/10/52000783_134:0:1271:853_1920x0_80_0_0_52c3b17044beeeb03828c03c6bc8bfbf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коррупцияга қарши кураш, миллий маъруза парламент, давлат харидлари ўзбекистон, 13,8 трлн сўм иқтисод, сунъий интеллект давлат харидлари, манфаатлар тўқнашуви қонуни, коррупцияга қарши ислоҳотлар, электрон давлат хизматлари, коррупцияга қарши виртуал академия, олий суд портали шаффофлик, open data inventory ўзбекистон
коррупцияга қарши кураш, миллий маъруза парламент, давлат харидлари ўзбекистон, 13,8 трлн сўм иқтисод, сунъий интеллект давлат харидлари, манфаатлар тўқнашуви қонуни, коррупцияга қарши ислоҳотлар, электрон давлат хизматлари, коррупцияга қарши виртуал академия, олий суд портали шаффофлик, open data inventory ўзбекистон
Коррупция ҳақида хабар бериш тизимида камчиликлар кўп — Бурхонов
18:48 16.09.2025 (янгиланди: 18:52 16.09.2025) Коррупцияга қарши кураш натижасида давлат харидларида 13,8 триллион сўм иқтисод қилинган.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашга жамоатчиликни жалб қилиш тизими ҳозирча суст ишламоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди.
Рағбатлантириш йўлга қўйилмаган
Коррупция ҳақида хабар берганларни рағбатлантириш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 31 декабрда тасдиқланган эди. Лекин шу вақтга қадар атиги 147 нафар фуқаро рағбатлантирилган.
Масалан 2024 йилда жами 31 киши рағбатлантирилган бўлса шундан ҳам 28 нафарига ташаккурнома берилган холос, пул берилмаган. Ваҳоланки, коррупцияни олдини олиш натижасида тежаб қолинган суммадан келиб чиқиб мукофот пули берилиши керак эди, дейди Бурхонов.
Бундай бўлишига сабаб амалдаги тизимидаги камчиликлар: пул мукофоти таклифи аввал комиссияга киритилиши керак, у кўриб чиқанидан кейин берилади. Энг асосийси бунга маъсул идора белгиланмаган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги умумий ҳисобини (статистикасини) юритади дейилган холос.
Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида Қўмита низомига тегишли ўзгаришлар киритиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқдик, деб қўшимча қилди Бурхонов.
Хабар берувчилар ҳимояланмаган
Ўтказилган сўровларда аҳолининг қарийиб 30 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга қўрқишини маълум қилган. Журналист ва блогерлар билан учрашувда ушбу масала янада кўпроқ кўтарилмоқда. ОАВ вакиллари бирор суриштирув бошласа давлат идоралари томонидан таҳдидлар бошланган ҳолатлар бўлган.
Ушбуни олдини олиш мақсадида бугунги кунда коррупцион жиноятлар ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бунда уларни ҳимоя қилиш механизми ва тартиблари белгиланмоқда. Журналистларни ҳимоя қилишга қаратилган алоҳида моддалар киритилган.
Ушбу қонунлар қабул қилинганидан сўнг фуқаролар коррупция ҳақида эмин-эркин хабар бера олади.
Бурхонов айтишига кўра, коррупциявий жиноятлар учун нафақат маъмурий балким жиноий жавобгарликни кучайтириш тўғрисида ҳам қонунга тегишли ўзгаришлар киритиш кўриб чиқилмоқда.