https://sputniknews.uz/20250929/uzbekistan-icba-shor-er-ozlashtirish-52343125.html
Ўзбекистон ва ICBA шўрланган ерларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва ICBA шўрланган ерларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва ICBA шўрланган ерларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, деҳқон ва фермерлар учун янги даромад манбалари яратишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширади.
2025-09-29T18:31+0500
2025-09-29T18:31+0500
2025-09-29T18:31+0500
қишлоқ хўжалиги
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52342587_0:112:1280:832_1920x0_80_0_0_b28a721b41962efba849ff7edc074a03.jpg
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Шўрланган ерларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICBA) бош директори Др. Тарифа Алзааби билан учрашди.Мулоқотда Ўзбекистон ва ICBA ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув аввалида ICBA билан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида илмий ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўтарилди.Шунингдек, “Тошкент ва Фарғона водийсида маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси муҳокама қилинди. У кам таъминланган аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилган бўлиб, деҳқон ва кичик фермер хўжаликларида даромадли экин турларини жорий этишни назарда тутади.Бундан ташқари, “Хоразм вилоятида шўрланган тупроқда инновацион технологияларни жорий этиш” лойиҳаси ҳақида ҳам сўз борди. Унинг мақсади — мураккаб агроиқлим шароитида самарадорликни ошириш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва юқори қийматли маҳсулот етиштириш.Вазир лойиҳаларнинг икки томонлама манфаатларини қайд этиб, уларни тезкор амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20250920/uzbekistan--jordan-agro-soha-hamkorlik-52104006.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/1d/52342587_10:0:1147:853_1920x0_80_0_0_289d3e9e944183599a97d071d44c95fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, иброҳим абдураҳмонов, icba, шўрланган ерлар, хоразм лойиҳаси, фарғона водийси, тошкент қишлоқ хўжалиги, инновацион агротехнологиялар, фермерлар даромади, озиқ-овқат хавфсизлиги
ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, иброҳим абдураҳмонов, icba, шўрланган ерлар, хоразм лойиҳаси, фарғона водийси, тошкент қишлоқ хўжалиги, инновацион агротехнологиялар, фермерлар даромади, озиқ-овқат хавфсизлиги
Ўзбекистон ва ICBA шўрланган ерларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилади
Қишлоқ хўжалиги вазири ва ICBA раҳбарияти шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ ҳудудларида барқарор даромад яратишга қаратилган қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Шўрланган ерларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICBA) бош директори Др. Тарифа Алзааби
билан учрашди.
Мулоқотда Ўзбекистон ва ICBA ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув аввалида ICBA билан олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасида илмий ҳамкорликни кенгайтириш масаласи кўтарилди.
Шунингдек, “Тошкент ва Фарғона водийсида маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси муҳокама қилинди. У кам таъминланган аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратишга қаратилган бўлиб, деҳқон ва кичик фермер хўжаликларида даромадли экин турларини жорий этишни назарда тутади.
Бундан ташқари, “Хоразм вилоятида шўрланган тупроқда инновацион технологияларни жорий этиш” лойиҳаси ҳақида ҳам сўз борди. Унинг мақсади — мураккаб агроиқлим шароитида самарадорликни ошириш, тупроқ унумдорлигини яхшилаш ва юқори қийматли маҳсулот етиштириш.
Таъкидланишича, шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш, халқаро тажриба ва илғор илмий ёндашувларни жорий этиш озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлайди, қишлоқ ҳудудларида барқарор даромад манбаларини кенгайтиради.
Вазир лойиҳаларнинг икки томонлама манфаатларини қайд этиб, уларни тезкор амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.