Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа Очиқ кубогида 4 та медалга эга чиқишди

© Пресс-служба Министерства спорта Узбекские дзюдоисты завершили Открытый Кубок Европы в Топ-5
Узбекские дзюдоисты завершили Открытый Кубок Европы в Топ-5 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Oбуна бўлиш
Чехия пойтахтида ўтган Европа Очиқ кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 1 олтин ва 3 бронза медали билан топ-5 таликдан жой олди
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа Очиқ Кубогини 4 та медаль билан Топ-5 да якунлашди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Икки кун давом этган нуфузли мусобақа якунида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.
Жамоада ягона олтин медални бухоролик 20 ёшли дзюдочи Замоҳшари Бекмуродов (-73 кг) қўлга киритди.
Шукуржон Аминова (-57 кг), Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг) ва Музаффарбек Тўрабоев (+100 кг) турнирнинг бронза медалларига сазовор бўлишди.
Турнир 26–28 сентябрь кунлари Чехия пойтахти Прага шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 35 та давлатдан 405 спортчи қатнашди.
Умумжамоа ҳисобида Франция жамоаси (6 олтин, 6 кумуш, 2 бронза) билан биринчи ўринни эгаллади. Озарбайжон спортчилари (2 олтин, 1 кумуш, 4 бронза) иккинчи, Туркия терма жамоаси (2 олтин, 1 кумуш) учинчи ўринни эгаллади.
Юные дзюдоисты Узбекистана завершили чемпионат мира на первом месте в общекомандном зачете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2025
Ўзбекистон дзюдо бўйича ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди
Янгиликлар лентаси
0