Ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилганлар жавобгарликка тортилади

© РИА /КалмыкияМосковский городской суд
Московский городской суд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2025
Oбуна бўлиш
Янги қонунга кўра, бу учун 18,75 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача қамоқ кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Ўзбекистонда ёпиқ суд мажлислари маълумотларини ошкор қилганлик учун жавобгарлик жорий этилди. 26 сентябрдаги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.
Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.
Бу моддада суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчи, терговчи ёки прокурорнинг рухсатисиз ошкор қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
суды с искусственным интеллектом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2025
Судларда сунъий интеллект жорий этилади – бу фуқароларга қандай фойда беради?
Янгиликлар лентаси
0