Ёқутистон тадбиркорлари Тошкентда ўз инновацион лойиҳаларини тақдим этди

© Foto : Центр поддержки экспорта РС(Я)Якутия тадбиркорлари Тошкентда
Якутия тадбиркорлари Тошкентда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
Делегация UZBIOPHARM биофабрикаси, ветеринария соҳасидаги дистрибьюторлар, маданият ва таълим идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказган.
ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида Ёқутистоннинг (Саха Республикаси, Россия) кичик ва ўрта бизнес вакиллари иштирокида халқаро бизнес-миссия бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси хабар берди.
Ташриф Россия Экспорт маркази кўмагида Ёқутистон Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ташкил этилди.
Делегация Ўзбекистон бозорига йўналтирилган учта инновацион йўналиш бўйича ишланган ечимларни тақдим этган: ветеринария, кино соҳасидаги технологиялар ва рақамли кўчмас мулк савдоси. Ташриф доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича B2B-учрашувлар, давлат ташкилотлари билан музокаралар ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш ишлари олиб борилгани айтилмоқда.
Тақдим этилган лойиҳалар:
Xotu-Baktилмий-ишлаб чиқариш маркази ўзининг ветеринария вакциналари ва пробиотик қўшимчалар линиясини намойиш этди. Клиник синовлар натижасига кўра, маҳсулотнинг самарадорлиги 97,6% гача етгани айтилди. “Made in Russia” сертификати эса маҳсулотнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини оширади.
Extra Cinima компанияси мобил кинокўрсатиш тизимини тақдим этди. Ушбу ечим ҳозирда Ёқутистонда 74 та залда ишламоқда ва 113 мингга яқин томошабинни қамраб олган.
FlatGO– сунъий интеллектга асосланган рақамли риэлтор тизими, якутиялик тадбиркор Олег Кондратьев томонидан ишлаб чиқилган. Илова 3D моделлар асосида янги қурилган уйлардан квартира танлаш имконини беради.
Ташриф давомида делегация Ўзбекистоннинг бир қатор вазирлик ва ташкилотлари, жумладан, UZBIOPHARM биофабрикаси, ветеринария соҳасидаги дистрибьюторлар, маданият ва таълим идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказган. Музокараларда ўзаро ҳамкорлик, маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига олиб чиқиш ва технологияларни локализациялаш имкониятлари муҳокама қилини айтилмоқда.
Заседание в Торгпредстве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги: Тошкентда Ишбилармонлик клубининг IV мажлиси бўлиб ўтди
Янгиликлар лентаси
0