Фаластин БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза берди

© Getty Images / Joel CarilletФлаг Палестины
Флаг Палестины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2025
Oбуна бўлиш
Фаластин БРИКСга тўлақонли аъзо бўлиш учун ариза берди, аммо ҳозирча жавоб олмади. Мамлакат бирлашмада меҳмон сифатида иштирок этишни давом эттиришни режалаштирмоқда
ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Фаластин БРИКСга тўлақонли аъзо бўлиш учун ариза берган, бироқ ҳозирча жавоб олмаган, деб маълум қилди Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдулҳафиз Нофал РИА Новостига.

"Биз ариза бердик, бироқ, биласиз, Фаластиннинг муайян шарт-шароитлар бор. Ўйлайманки, шарт-шароитлар тўлақонли аъзо бўлиш имконини бергунча, Фаластин бирлашмада меҳмон сифатида иштирок этади. Биз ҳалигача жавоб олмадик", - деди элчи тегишли саволга жавоб берар экан.

БРИКС ташкилоти (инглизча Brazil, Russia, India, China ва South Africa номларининг қисқартмаси) 2006 йилда ташкил этилган бўлиб, ЖАР унда 2011 йилдан тўлақонли аъзо сифатида иштирок этмоқда. 2024 йилда БРИКС таркиби Миср, Эфиопия, Эрон ва БАА ҳисобидан кенгайди, 2025 йилдан эса унга Индонезия қўшилди
Шу билан бирга, 2024 йилдан БРИКС доирасида янги — “ҳамкор давлатлар” мақоми жорий этилди. Унга Беларусь, Боливия, Куба, Қозоғистон, Малайзия, Нигерия, Таиланд, Туркия, Уганда ва Ўзбекистон киради.
Президент России Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Владимир Путин БРИКС саммитида қандай фикрлар билдирди?
Янгиликлар лентаси
0