Владимир Путин БРИКС саммитида қандай фикрлар билдирди?

© РИА НовостиПрезидент России Владимир Путин.
Президент России Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2025
Oбуна бўлиш
БРИКСнинг XVII саммити якунида якуний декларация қабул қилинди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. БРИКСнинг XVII саммити якунида якуний декларация қабул қилинди, дея хабар берди Кремль матбуот хизмати.
Владимир Путин видеоанжуман шаклида Рио-де-Жанейрода Бразилия раислигида бўлиб ўтган БРИКС XVII саммитининг асосий ялпи мажлисида иштирок этди.
Тинчлик ва хавфсизлик, глобал бошқарув ислоҳотига бағишланган йиғилишда БРИКСга аъзо мамлакатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги масалалар муҳокама қилинди.
БРИКСнинг XVII саммити якунида якуний декларация қабул қилинди.
Владимир Путин ўз сўзида қайд этишича, энг муҳими, БРИКС мамлакатлари сиёсат ва хавфсизлик, иқтисодиёт ва молия, маданий-гуманитар алоқаларнинг муҳим йўналишлари бўйича ҳамкорликни чуқурлаштиришни давом эттирмоқда.

“Бизнинг бирлашмамиз Евроосиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкасининг етакчи давлатларини ўз ичига олган ҳолда жиддий равишда кенгайди. Биз биргаликда ҳақиқатан ҳам улкан сиёсий, иқтисодий, илмий-технологик ва инсоний салоҳиятга эгамиз. БРИКС мамлакатлари нафақат Ер юзи қуруқлик майдонининг учдан бир қисми ва сайёрамиз аҳолисининг деярли ярмини, балки жаҳон иқтисодиётининг 40 фоизини ҳам ташкил этади, харид қобилияти паритети бўйича ялпи ички маҳсулот эса аллақачон 77 триллион долларга етган”, — дея қайд этди Путин.

Айтилишича, БРИКСнинг Глобал Жануб ва Шарқ мамлакатлари орасида ҳамфикрлари кўп.
“Ҳеч шубҳасиз, ҳозирги мураккаб геосиёсий вазиятда айнан шундай конструктив ёндашувлар ва бирлаштирувчи кун тартиби талаб этилмоқда. Барчамиз кўриб турибмиз, дунёда кескин ўзгаришлар рўй бермоқда. Олтин миллиард деб аталмиш давлат манфаатларига хизмат қилган бир қутбли халқаро муносабатлар тизими ўтмишда қолмоқда. Унинг ўрнини янада адолатли, кўп қутбли дунё эгалламоқда”, — дея таъкидлади Россия етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталардан фойдаланишни янада кенгайтириш зарур.
“БРИКС майдончасида мустақил ҳисоб-китоб ва депозит тизимини яратиш валюта операцияларини янада тез, самарали ва хавфсиз амалга ошириш имконини беради. Айтганча, давлатларимиз ўртасидаги савдода миллий валюталарнинг қўлланилиши тобора ортиб бормоқда: 2024 йилда Россиянинг БРИКСнинг бошқа давлатлари билан ҳисоб-китобларида миллий валютамиз, рубль ва дўст мамлакатлар валюталарининг улуши 90 фоизни ташкил этди”, — дея маълум қилди Путин.
Унинг қўшимча қилишича, бирлашмага аъзо мамлакатлар томонидан муқобил капитал қўйилмалар ҳажмини, шу жумладан, БРИКС механизмлари ва биринчи навбатда, Янги тараққиёт банки орқали каррасига ошириш вазифаси ҳам долзарб бўлиб турибди.
Янгиликлар лентаси
0