Петербургга яқин хориждан келган сайёҳлар ичида ўзбекистонликлар учинчи ўринда

© Алексей ДаничевСиний мост, Исаакиевский собор (слева на втором плане) и гостиница "Астория" в Санкт-Петербурге.
Синий мост, Исаакиевский собор (слева на втором плане) и гостиница Астория в Санкт-Петербурге.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрган яқин хорижлик сайёҳлар орасида ўзбекистонликлар улуши умумий оқимнинг 9 фоизини ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Санкт-Петербургга 9,4 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,9 фоизга кўпдир, дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шу билан бирга, ички туризм жорий сайёҳлик оқимининг 93 фоизини ташкил этади.
Чет элликларнинг 55 фоизини узоқ хориждан келган сайёҳлар ташкил этади. Уларнинг ярмидан кўпи Хитойдан келган меҳмонлар. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари эгаллади.
Яқин хориждан энг кўп меҳмонлар Беларусдан ташриф буюрди — улар умумий сайёҳлар оқимининг тахминан 60 фоизини ташкил этди. Шу билан бирга, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам етакчи учликдан жой олди.
Топ_5_туристы_из_каких_стран_чаще_всего_приезжали_в_Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2025
Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келмоқда
Янгиликлар лентаси
0