ICAO Ассамблеясида дунё авиацияси хавфсизлиги ва ҳамкорлик муҳокама қилинмоқда

© Пресс-служба Министерства транспортаПроходит 42-я сессия Ассамблеи Международной организации гражданской авиации (ICAO)
Проходит 42-я сессия Ассамблеи Международной организации гражданской авиации (ICAO) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2025
Oбуна бўлиш
Монреаль шаҳрида ICAO Ассамблеясининг 42-сессияси бошланди. Унда 193 давлат делегатлари иштирок этмоқда, Ўзбекистон делегациясига “Ўзавиация” агентлиги директори раҳбарлик қилмоқда
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik.. Канаданинг Монреаль шаҳрида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) Ассамблеясининг 42 сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизати хабар берди.
Унда ICAO га аъзо 193 та давлатдан 3000 дан ортиқ делегатлар иштирок этишмоқда. Ўзбекистон делегациясига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Ўзавиация” агентлиги директори Тоҳир Назаров бошчилик қилмоқда.
Ассамблеясининг 42-сессиясини ICAO Кенгаши президенти Сальваторе Шаккитано ва ICAO бош котиби Хуан Карлос Саласар очиб беришди.
Сальваторе Шаккитано ўз нутқида тадбир иштирокчиларини қутлар экан, бугун дунё авиацияси ўзаро ҳамкорликда ечим топишни тақозо этаётган қатор глобал чақириқларга дуч келаётганини таъкидлади. У шунингдек, ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан фуқаро авиацияси глобал мобилликнинг асоси бўлиб қолиши кераклигини айтиб ўтди.
Маълумот учун: ICAO Ассамблеяси Ташкилотнинг олий органи ҳисобланади. У уч йилда камида бир марта йиғилади. Ассамблеяга аъзо давлатлар ва кўплаб халқаро ташкилотлар таклиф этилади, улар ташкилотнинг келгуси уч йиллик давр учун бутунжаҳон сиёсатини белгилайди. Ассамблея сессияларида ICAOнинг техник, иқтисодий, юридик соҳалардаги ва техник ҳамкорлик соҳасидаги бутун иш дастури батафсил кўриб чиқилади.
Узаэронавигация первой в Центральной Азии получила аккредитацию Green ATM - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
"Ўзаэронавигация" Марказий Осиёда биринчи бўлиб Green ATM аккредитациясини олди
Янгиликлар лентаси
0