"Ўзаэронавигация" Марказий Осиёда биринчи бўлиб Green ATM аккредитациясини олди

© Пресс-служба Министерства транспорта"Узаэронавигация" первой в Центральной Азии получила аккредитацию Green ATM
Узаэронавигация первой в Центральной Азии получила аккредитацию Green ATM - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.09.2025
Oбуна бўлиш
Аэронавигация —самолётларнинг хавода ҳаракатланишини бошқариш ва йўналтириш тизими, яъни самолётлар хавода хавфсиз ва аниқ йўналишда учиши учун мўлжалланган хизмат ва технологиялар мажмуаси
ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Ўзаэронавигация" маркази вакилларидан иборат делегацияси Евроосиё минтақаси аэронавигация хизматлари провайдерларининг раҳбарлари йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида CANSO Eurasia доирасида ташкил этилган мазкур йиғилишда томонлар минтақада парвозлар хавфсизлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.
Шунингдек, аэронавигация соҳасида инновацион ечимларни жорий этиш ва барқарор ривожланиш тамойилларига алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунларига кўра, "Ўзаэронавигация" маркази глобал Green ATM ташаббуси доирасида 1-даражали аккредитация сертификатига сазовор бўлди. Шуни алоҳида таъкидлаш жоиз, дунёда Green ATM аккредитациясига эга бўлган давлатлар сони атиги 12 та бўлиб, "Ўзаэронавигация" маркази ҳам эндиликда улар қаторида ўрин олди.

Заседание Совета глав правительств государств – участников Содружества Независимых Государств в расширенном составе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2025
МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида учта янги концепция тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0