Шавкат Мирзиёев АҚШда қатор давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2025
Oбуна бўлиш
Президент БМТ сессияси доирасида Корея, Албания, Иордания ва Чехия раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Суҳбатларда савдо, инвестиция, таълим ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг сессияси доирасида бир нечта давлат раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Корея Республикаси президенти Ли Чжэ Мён билан учрашувда Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Корея компанияларининг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди.
Ўзбекитонда Корея етакчи олий таълим муассасаларининг 4 та филиали, мамлакатимиз ҳудудларида профессионал таълим марказлари муваффақиятли фаолият юритмоқда.
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги, Корея Эксимбанки ва унинг фондлари билан кўп йиллар давомида самарали шериклик қилиб келинаётгани, лойиҳаларнинг умумий портфели 3,5 миллиард долларга етганига юксак баҳо берилди.
Муҳим хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, авиация, биотехнологиялар ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суришни назарда тутадиган янги узоқ муддатли Технология ва саноат шериклиги дастурини тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Шу маънода, Ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилишини самарали қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Минтақавий, шу жумладан "Марказий Осиё - Корея Республикаси" форматида ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида давлат раҳбари Корея президентини давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Албания президенти Байрам Бегай билан музокара ўтказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2025
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки томонлама муносабатларни, шу жумладан сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорлик механизмларини яратиш орқали сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга ўзаро қизиқиш билдирилди.
Савдо ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, аграр ва озиқ-овқат саноати, транспорт ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Етакчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Бундан ташқари, президент Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан учрашув ўтказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2025
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Жорий йил август ойида Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни ижроси муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Иорданиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чора-тадбирлар кўришга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Мирзиёев Чехия президенти Петр Павел билан ҳам қисқа учрашув ўтказди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2025
Шавкат Мирзиёев провел встречу с рядом глав государств
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишларда кооперацияни ривожлантириш бўйича аниқ лойиҳалар муҳокама қилинди.
Идоралараро алоқаларни фаол давом эттиришга келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев встретился с лидерами ведущих компаний США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди
Янгиликлар лентаси
0