Дунё мусиқачилари “Геленджик - Молодое” жаз фестивалини ёндиришди
14:00 24.09.2025 (янгиланди: 14:23 24.09.2025)
© Sputnik / Евгений БиятовДжазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"

© Sputnik / Евгений Биятов
Oбуна бўлиш
Фестивалнинг асосий воқеаси саксофончи Тарас Гусаров ва продюсер Артемий Меньшиков томонидан ташкил этилган “Imperialis Orchestra” коллективи чиқиши бўлди.
ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Россия, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Хитой, Италия ва Куба мусиқачилари “Геленджик - Молодое” жаз фестивалини ёндиришди.
Россия халқ артисти триоси, жазмен Даниил Крамер қўшиқчи Екатерина Готлиб билан биргаликда ижро этган Анна Германнинг “Город влюблённых” (“Ошиқлар шаҳри”) қўшиғи фестивалнинг норасмий мадҳияси бўлди.
© Sputnik / Максим БлиновДжазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"

Джазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"
© Sputnik / Максим Блинов
Бразиялик қўшиқчи ва гитарачи Жоандер Сантос, хитойлик энг машҳур саксофончи ва вокалчилардан бири Рени Бао, Ҳиндистоннинг “Rajeev Raja Combine” ансамбли ҳамда Куба жаз мактаби вакили, перкуссиончи Норлан Матурел ўз композицияларини ижро этишди.
“Ҳозир дунёнинг турли мамлакатларидан бўлган мусиқачилар бу саҳнада бутун дунёнинг сиёсатчилари, ҳукуматлари бундай ажойиб нарсани яратиш учун қандай биргаликда иноқ ўйнашган бўлишлари мумкинлигини кўрсатиш учун мусиқа ижро этишмоқда. Россия – тинчлик тарафдори. Мусиқачилар – тинчлик тарафдори. Бу ердаги барчамиз – шубҳасиз, тинчлик, бироқ адолатли тинчлик тарафдоримиз. Россияга адолатсиз дунёга тоқат қилмайди. Ҳозир адолатли дунё учун уруш кетмоқда”, - деди фестивалнинг очилиш маросимида унинг ғоявий илҳомлантирувчиси, “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв.
“Геленджик - Молодое” фестивали учун пианиночи Яков Окунь ғарб мусиқачилари ва россиялик саксофончилар Сергей Головня, Андрей Красильников ва Роман Соколов билан қўшма дастурни тақдим этди. Вокал солосини Сандра Фракенберг ижро этди.
“Геленжикда мен ўзимни уйдагидай ҳис қиламан. Бразилия муҳити ҳис қилинадиган ажойиб об-ҳаво, пляжларлар бор. Мен бу ерда илк маротаба ва аллақачон бу ерда яшашни истайман!”, - деди бразиялик қўшиқчи ва гитарачи Жоандер Сантос
“Мен ўйлайманки, Геленжик бу ерга дунёнинг турли мамлакатларидан мусиқачилар, энг яхши мусиқачилар келиши учун муносиб. Мусиқачиларнинг ҳам Геленжикни, Россиянинг айнан бу қисмини кўришлари ғоя муҳим. Саҳнада Россия, АҚШ, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Италия ва Куба Озодлик оролларидан мусиқачилар чиқиш қилади. Бизда энг иқтидорлиларнинг ажойиб мусиқий таркиби бор”, - деди Дмитрий Киселёв журналистларга.
© Sputnik / Максим БлиновДжазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"

Джазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"
© Sputnik / Максим Блинов
Фестивалнинг асосий воқеаси саксофончи Тарас Гусаров ва продюсер Артемий Меньшиков томонидан ташкил этилган “Imperialis Orchestra” коллективи чиқиши бўлди. Артистлар репертуари барча давр ва йўналишларни ўзида уйғулаштирди – классик мусиқа ва жаздан тортиб замонавий усулларгача, жумладан, поп ва рок.
© Sputnik / Максим БлиновДжазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"

Джазовый фестиваль "Геленджик - Молодое"
© Sputnik / Максим Блинов
Фестивалнинг барча артистлари, жумладан, “Imperialis Orchestra” коллективи бадиий раҳбари Тарас Гусаров, Сандра Фракенберг ва хорижлик қўшиқчилар саҳнага қўшма импровизация билан чиқишди ва бу Гелинжикдаги мусиқа байрамининг якуни бўлди.
“Мен ўйлайманки, бу ерда янада кўпроқ мусиқачилар келади, саҳна янада яхши бўлади, жамият шов-шуви эса янада ёрқинроқ бўлади. Умид қиламанки, бу ерда барпо этилаётган “Оқ орол” деб номланувчи вино шаҳри нафақат вино пойтахти, балки Россиянинг вино юраги бўлади. Келажакда эса у “Геленджик - Молодое” жаз фестивалининг жиддий майдонини ўзида мужассам этади”, - дея қўшимча қилди Киселёв.
“Россия сегодня” медиа гуруҳи томонидан “Красний квадрат” медиа контент ишлаб чиқариш бўйича етакчи кўмагида ташкил этилган. “Геленджик - Молодое” жаз фестивали илк марта 2024 йил 24-25 сентябрь кунлари Геленжикда бўлиб ўтган. Лойиҳанинг ғоявий илҳомлантирувчиси, “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёв.