Халқаро акция давомида Ўзбекистон ҳудудлари 55,7 тонна чиқиндидан тозаланди

© Пресс-служба Министерства экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВсемирный день чистоты: в Узбекистане собрано 55,7 тонны мусора
Всемирный день чистоты: в Узбекистане собрано 55,7 тонны мусора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда “World Cleanup Day” акциясида 55,7 тонна чиқинди тозаланди. Бу кўрсаткич ўтган йилги натижадан деярли 20 тонна кўп.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 20 сентябрь — “World Cleanup Day” (“Бутунжаҳон тозалик куни”) муносабати билан “Ҳаёт учун жой ажратинг” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу халқаро акция давомида Ўзбекистон ҳудудлари жами 55,7 тонна чиқиндидан тозаланди.
Акция давомида вазирлик ва агентлик мутасаддилари, секторлар масъуллари, Тошкент вилояти ва шаҳри бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари вакиллари, ёшлар, эко-фаоллар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари Тошкент денгизи соҳилидаги белгиланган ҳудудни чиқиндилардан тозалашди.
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги директори Шарифбек Ҳасанов чиқиндилар сектори иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқолиши ҳамда атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлаётганини қайд этди.
“Статистик маълумотларга кўра, мамлакатимизда бир кунда 19–20 минг тонна чиқинди ҳосил бўлади. Биргина 2024 йилда республикада йиғилган жами 14 миллион тонна чиқиндиларнинг фақат 5,2 фоизи қайта ишланган”, — деди у.
Шунингдек, ёш эко-фаол рассомлар томонидан атроф-муҳитни озода сақлаш мавзусида расмлар чизилди.
© Пресс-служба Министерства экологии, охраны окружающей среды и изменения климатаВсемирный день чистоты: в Узбекистане собрано 55,7 тонны мусора
Всемирный день чистоты: в Узбекистане собрано 55,7 тонны мусора - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Всемирный день чистоты: в Узбекистане собрано 55,7 тонны мусора
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўтган йили “World Cleanup Day” халқаро эко-акцияси доирасида ҳудудлардан жами 36,5 тонна чиқинди тозаланган.
“World Cleanup Day” 2018 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Унда шу пайтга қадар 211 та давлатдан 114 миллион киши иштирок этган. Бу эко-тадбирлар орқали аҳоли гавжум ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш анаънага айланган.
Более 300 тонн мусора собрали в отдельных территориях Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2025
Ўзбекистонда “Долзарб 10 кунлик” атроф-муҳитни тозалаш тадбирлари бошланди
Янгиликлар лентаси
0