Пойтахтни Тошкент вилояти билан боғловчи чорраҳа вақтинча ёпилди - айланма йўллар манзили

© Госкомитет по автомобильным дорогамРемонт дорог
Ремонт дорог  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2025
Oбуна бўлиш
Тошкент айланма йўли ва Тошкент–Нурафшон йўллари чорраҳасида қурилиш ишлари сабаб ҳаракат вақтинча чекланди. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди.
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкент шаҳрини Тошкент вилоятининг бир неча туманлари билан боғловчи Д-021 Тошкент айланма йўли ва Д-002 Тошкент – Нурафшон автомобиль йўлларининг кесишган чорраҳасида янги йўл иншоотлари қурилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабли ушбу чорраҳада транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Ҳайдовчилардан мазкур вазиятни инобатга олиб, ушбу йўлга ёндош бўлган автомобиль йўлларидан фойдаланишлари сўралмоқда.
Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига боришда қуйидаги йўналишлар орқали ҳаракатланиш мумкин:
Бекобод ва Бўка туманларидан келаётган ҳайдовчилар — Д-020 “Қорасув – Бўка – Бекобод” автомобиль йўлида жойлашган “Бўка” кўпригидан ўнга бурилиб, А-373 "Тошкент – Ўш" автомобиль йўли орқали.
Пискент, Ўртачирчиқ туманлари ва Нурафшон шаҳридан келаётганлар — Д-002 “Тошкент – Нурафшон” автомобиль йўлининг 26-километри (“Текстиль” чорраҳаси)дан ўнга, шунингдек 23-километрида жойлашган Гуландон савдо мажмуаси олдидан ўнга бурилиб, Д-014 “Ғазалкент – Ўртасарой – Нурафшон” йўли орқали;
Ўртачирчиқ тумани Авангард аҳоли яшаш жойидан келаётганлар — Д-014 “Ғазалкент – Ўртасарой – Нурафшон” йўлининг 9-километридан ўнга бурилиб, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган 10В 111Б А-373 йўли орқали “Ўртасарой қишлоғи” автомобиль йўли орқали.
Ремонт дорог  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2025
ОИИБ Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўллар таъмирига 173,48 млн долларлик кредит маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0