ОИИБ Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўллар таъмирига 173,48 млн долларлик кредит маъқуллади

© Госкомитет по автомобильным дорогамРемонт дорог
Ремонт дорог  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2025
Oбуна бўлиш
Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонда умумий узунлиги 414 километр бўлган 28 та йўл участкаси, шунингдек, Хоразмда умумий узунлиги 233 километр бўлган 21 та йўл участкаси таъмирланади.
ТОШКЕНТ, 3 сен – Sputnik. Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) Қорақалпоғистоннинг 14 ва Хоразмнинг 10 туманидаги 647 км йўлни таъмирлаш учун 173,48 млн доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади. Бу ҳақда банк ўз расмий сайтида маълумот берди.

ОИИБ маълумотига кўра, мазкур ташаббус маҳаллий йўлларни халқаро ва минтақавий йўл тармоқларига боғлаш орқали аҳоли пунктлари ўртасидаги транспорт қулайлигини оширишга қаратилган. Бу эса аҳолининг ижтимоий хизматлардан кенгроқ фойдаланишига шароит яратади ҳамда ҳудудларда иқтисодий ривожланишга хизмат қилади.

Таъкидланишича, Ўзбекистондаги кўплаб минтақавий йўллар 1950–1960-йилларда қурилган бўлиб, узоқ йиллар давомида етарли эътибор берилмаган. Натижада йўлларга хизмат кўрсатиш сустлашган ва таъмирланмаган йўллар ҳажми ортиб борган.
Реконструкция ишлари доирасида иқлимга чидамли йўл қопламаси тикланади, кўприклар таъмирланиб, айрим жойларда янгидан қурилади. Шунингдек, дренаж тизимини яхшилаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги воситаларини ўрнатиш ва автобус бекатларини жиҳозлаш режалаштирилган. Зарур ҳолларда пиёдалар хавфсизлиги учун йўлаклар ҳам қурилади.
Йўлларни таъмирлаш ишлари мавжуд йўллар доирасида амалга оширилади, уларнинг кенглиги сақлаб қолинади. Янги йўллар қуриш ёки мавжудларини кенгайтириш режалаштирилмаган.
Банк лойиҳанинг боришини назорат қилиш мақсадида ҳар йили ҳудудларга ташриф буюриб мониторинг олиб боради. Зарурат туғилган ҳолларда, айниқса дастлабки йилларда, қўшимча текширув ташрифлари ҳам ташкил этилиши мумкин.
Укладку асфальта  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2025
ОТБ Ўзбекистон йўлларини янгилаш учун $233 млн ажратди
Янгиликлар лентаси
0