https://sputniknews.uz/20250828/otb-ozbekiston-yol-tarmoq-modernizatsiya-million-mablag-51572747.html
ОТБ Ўзбекистон йўлларини янгилаш учун $233 млн ажратди
ОТБ Ўзбекистон йўлларини янгилаш учун $233 млн ажратди
Sputnik Ўзбекистон
Осиё Тараққиёт Банки томонидан Ўзбекистондаги йўл тармоқларини модернизация қилиш учун маблағ ажратилди
2025-08-28T13:12+0500
2025-08-28T13:12+0500
2025-08-28T14:35+0500
иқтисод
ўзбекистон
осиё тараққиёт банки (отб)
ҳамкорлик
йўл
транспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1b/49558696_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_7ba137bf696da59a60601ef58e64363f.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан $233,1 миллион кредит жалб қилади. Ушбу маблағлар А380 автомобиль йўлини модернизация қилишга йўналтирилади, деб маълум қилди ОТБ.Лойиҳанинг умумий қиймати $293,7 миллионни ташкил этади, шундан $60,6 миллиони Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.Қурилиш ишлари иқлим ўзгаришига чидамли технологиялар асосида олиб борилади — бетон қопламалар, баландлаштирилган йўл тўсинлари ҳамда замонавий дренаж тизимлари барпо этилади.ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая таъкидлашича, лойиҳа мамлакатнинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистонда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.Йўналиш бўйлаб бешта дам олиш ва сервис ҳудуди барпо этилади, улар электр автомобиллар учун қувватлаш станциялари ҳамда аёллар учун хавфсиз ва қулай шароитлар билан таъминланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/1b/49558696_161:0:1121:720_1920x0_80_0_0_e741d547de96edafff915a132ae57d68.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
отб ўзбекистон ёл 233 модернизация ҳамкорлик осиё тараққиёт банки
отб ўзбекистон ёл 233 модернизация ҳамкорлик осиё тараққиёт банки
ОТБ Ўзбекистон йўлларини янгилаш учун $233 млн ажратди
13:12 28.08.2025 (янгиланди: 14:35 28.08.2025) Лойиҳа Ўзбекистонни минтақавий логистика марказига айлантириш ҳамда иқтисодий барқарорликни оширишга хизмат қилади – ОТБ.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан $233,1 миллион кредит жалб қилади. Ушбу маблағлар А380 автомобиль йўлини модернизация қилишга йўналтирилади, деб
маълум қилди ОТБ.
Қорақалпоғистон Республикасида 87 километр йўл янгиланади. Жумладан, 75 километрлик Тўрткўл–Элликқала–Беруний айланма йўли қурилади, шунингдек, А380 автомобиль йўлининг мавжуд 12 километрлик қисми қайта таъмирланади.
Лойиҳанинг умумий қиймати $293,7 миллионни ташкил этади, шундан $60,6 миллиони Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади.
Қурилиш ишлари иқлим ўзгаришига чидамли технологиялар асосида олиб борилади — бетон қопламалар, баландлаштирилган йўл тўсинлари ҳамда замонавий дренаж тизимлари барпо этилади.
ОТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Канокпан Лао-Арая таъкидлашича, лойиҳа мамлакатнинг минтақавий транзит маркази сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш, Қорақалпоғистонда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Йўналиш бўйлаб бешта дам олиш ва сервис ҳудуди барпо этилади, улар электр автомобиллар учун қувватлаш станциялари ҳамда аёллар учун хавфсиз ва қулай шароитлар билан таъминланади.