Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

СПбПУда ўзбекистонлик абитуриентлар учун қандай муҳандислик таълими бор – видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Санкт-Петербург политехника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қурилиш соҳасида қўшма таълим дастурини ишга туширган.
ТОШКЕНТ, 22 сен – Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида Буюк Пётр номидаги Санкт-Петербург политехника университети (СПбПУ) Халқаро таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Татьяна Ситникова иштирокида “СПбПУда ўзбекистонлик абитуриентлар учун муҳандислик таълими” мавзусида брифинг бўлиб ўтди.
Санкт-Петербург политехника университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қурилиш соҳасида қўшма таълим дастурини ишга туширди. Ҳозир қурилиш-муҳандислик йўналиши бўйича Фарғона политехника институти билан ҳам шундай лойиҳа тайёрланмоқда
Ситникованинг сўзларига кўра, Ўзбекистон университетлари ва Буюк Пётр политехника университети ўртасида тузилган шартномалар доирасида талабалар қўшма магистратура дастурларини якунлагач, СПбПУ ва ўз олий ўқув юртининг дипломини олишлари мумкин.
“Биз кўп тармоқли муҳандисларни тайёрлаймиз, улар ватанларига қайтиб, амалий билимлар олади ва ўз мамлакати иқтисодиётини ривожлантиришда бу билимлардан қандай фойдаланишни аниқ тушунчага эга бўлади”, - дейди у
Санкт-Петербург политехника университетида ҳар йили Ўзбекистондан 200 нафарга яқин талаба таҳсил олади. Улар учун кўплаб имкониятлар очилади, жумладан, академик мобиллик доирасида.
“Бизда бутун дунё бўйлаб ҳамкор университетларнинг кенг тармоғи мавжуд. Бу талабаларга хорижда ҳамда Россиянинг етакчи олий ўқув юртларида, айниқса ихтисослашган соҳаларда қисқа муддатли (бир-икки ҳафталик) ва узоқ муддатли (бир ёки икки семестрлик) амалиёт ўташ имкониятини беради”, - деди Санкт-Петербург политехника университети Халқаро таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.
Батафсил – Sputnik видеосида.
Россия ва Ўзбекистон орасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2025
Матбуот маркази
Россия ва Ўзбекистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни қандай ривожлантирмоқда – видео
Янгиликлар лентаси
0