https://sputniknews.uz/20250921/moped-skuterlar-davlat-raqami-52130017.html
Мопед ва скутерлар учун давлат рақамини олиш муддатини узайтириш таклиф этилди
Мопед ва скутерлар учун давлат рақамини олиш муддатини узайтириш таклиф этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибини 2026 йилгача кечиктиришни таклиф қилди.
2025-09-21T10:22+0500
2025-09-21T10:22+0500
2025-09-21T10:22+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35069047_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_111ff658f53590fe3d71b0bd98e913ce.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибини 2026 йилгача кечиктиришни таклиф қилди.Амалдаги қоидаларга кўра, 1 октабргача мопед эгалари “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб, давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Ҳужжатларни расмийлаштиришнинг охирги муддати 30 сентябрь этиб белгиланган.ХДП белгиланган муддат жуда қисқа эканини таъкидлаган. Партия маълумотига кўра, мамлакатда курьерлик хизматида тахминан 130 минг нафар фуқаро велосипед, мопед ва скутерлардан фойдаланади. Улардан кўплари ҳужжатларни вақтида расмийлаштиришга улгурмаслиги мумкин.Партия баёнотида келтирилишича, янги қоидалар қаттиқ жорий этилса, юз минглаб ёшлар даромад манбаидан айрилиши мумкин. Бу эса давлатнинг камбағалликка қарши кураш ва ўзини ўзи банд қилишни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига зид бўлади.ХДП ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамини олиш муддати ҳамда тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқишни, шунингдек, мажбурий талабни келгуси йилга қолдиришни таклиф этган. Бу масала бўйича депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20250911/uzbekistan-yol-harakat-qoida-jazo-51894956.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/12/35069047_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_e3dae1de461111addf9c37ac9c1dbe7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мопед скутер давлат рақами олиш
мопед скутер давлат рақами олиш
Мопед ва скутерлар учун давлат рақамини олиш муддатини узайтириш таклиф этилди
ХДП фикрича, камбағалликни қисқартириш ва барқарор иш ўринларини яратиш учун давлат томонидан кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилаётган айни даврда мопед ва скутер ҳайдовчиларидан гувоҳнома талаб қилиш уларни мураккаб вазиятга солиб қўяди.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) мопед ва скутерларни рўйхатдан ўтказишнинг янги тартибини 2026 йилгача кечиктиришни таклиф
қилди.
Амалдаги қоидаларга кўра, 1 октабргача мопед эгалари “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб, давлат рўйхатидан ўтиши лозим. Ҳужжатларни расмийлаштиришнинг охирги муддати 30 сентябрь этиб белгиланган.
ХДП белгиланган муддат жуда қисқа эканини таъкидлаган. Партия маълумотига кўра, мамлакатда курьерлик хизматида тахминан 130 минг нафар фуқаро велосипед, мопед ва скутерлардан фойдаланади. Улардан кўплари ҳужжатларни вақтида расмийлаштиришга улгурмаслиги мумкин.
Партия баёнотида келтирилишича, янги қоидалар қаттиқ жорий этилса, юз минглаб ёшлар даромад манбаидан айрилиши мумкин. Бу эса давлатнинг камбағалликка қарши кураш ва ўзини ўзи банд қилишни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларига зид бўлади.
ХДП ҳайдовчилик гувоҳномаси ва давлат рақамини олиш муддати ҳамда тўлов миқдорларини қайта кўриб чиқишни, шунингдек, мажбурий талабни келгуси йилга қолдиришни таклиф этган. Бу масала бўйича депутатлик сўрови юборилиши режалаштирилган.