Британия, Канада ва Австралия Фаластинни тан олишини эълон қилди

© AP Photo / IBRAHIM USTAМужчина держит палестинский флаг
Мужчина держит палестинский флаг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2025
Oбуна бўлиш
Фаластинни 147 та давлат тан олган.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Буюк Британия, Канада ва Австралия Фаластин Давлатини тан олишини эълон қилди. Бу давлатлар ҳукуматлари тегишли баёнот билан чиқишди.
“Бугун Канада Фаластин давлатини тан олади ва ҳам Фаластин, ҳам Исроил учун тинч келажакка умид қуришда ўз шериклигини таклиф қилади”, - дея ёзди мамлакат бош вазири Марк Карни ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Австралия мамлакат бош вазири Энтони Албанезе ва ТИВ раҳбари Пенни Вонгнинг қўшма баёнотини эълон қилди.
“Бугундан бошлаб, якшанба 2025 йил 21 сентябрь, Австралия Иттифоқи мустақил ва суверен Фаластин Давлатини тан олади”, - дейилган унда.
Британия бош вазири Кир Стармер ҳам мамлакат Фаластинни тан олишини Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Бугун фаластинликлар ва исроилликлар учун тинчлик умидини ва икки давлатнинг мавжудлигига асосланган қарорни қайта тиклаш мақсадида Бирлашган Қироллик Фаластин Давлатини расман тан олади”, - дейилади бош вазир баёнотида.
Фаластинни 147 та давлат тан олган. 2024 йилда Вашингтон Фаластиннинг БМТда тўлақонли аъзо бўлишига вето қўйганди. Йил бошидан буён Фаластинни ўнлаб мамлакатлар, жумладан, Ирландия, Испания, Норвегия и Арманистон тан олди.
БМТ Бош Ассамблеяси 22 сентябрь куни Ғазода тинчлик ўрнатиш ва икки давлат – Исроил ва Фаластин тўғрисидаги қарорни амалга ошириш бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияни чақиради.
На заседании Арабско-исламского саммита озвучено обращение президента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2025
Фаластиннинг мустақил давлат тузиш ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт — Мирзиёев
Янгиликлар лентаси
0