https://sputniknews.uz/20250921/aqsh-afgoniston-xitoy-52137842.html
АҚШнинг Афғонистондаги авиабазани қайтариш режаси Хитой билан можарога сабаб бўлиши мумкин
АҚШнинг Афғонистондаги авиабазани қайтариш режаси Хитой билан можарога сабаб бўлиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Трамп 19 сентябрь куни Америка ҳукумати Афғонистон вакиллари билан авиабазага оид масалаларни муҳокама қилаётганини маълум қилганди. 18 сентябрь куни эса у Вашингтон бу объект устидан назоратни қайтариб олишга уринишини айтганди. Ўшанда Трамп бунинг асосий сабабларидан бири сифатида база Хитой ўзининг ядро қуролини ишлаб чиқараётган жойдан атиги бир соатлик парвоз масофасида жойлаганини келтирганди.
2025-09-21T17:01+0500
2025-09-21T17:01+0500
2025-09-21T17:01+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
хитой
афғонистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22247553_0:124:2048:1276_1920x0_80_0_0_e1063b6192b919912d70cc7ae6743f1b.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги Бағрам авиабазаси устидан назоратни тиклаш саъй-ҳаракатлари минтақадаги кескинликни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда “South China Morning Post” экспертлар сўзларига таянган ҳолда ёзмоқда.Сабаби Синьцзяндаги Хитой ядро объектлари базага жуда яқин жойлашгани ва буни Пекин минтақадаги ўз таъсирига путур етказиб деб ҳисоблаши мумкин.Швеция Хавфсизлик сиёсати ва ривожланиши институти таҳлилчиси Жаганнат Панданинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийларнинг қайтиши ёки толиблар розилиги, ёки уларга босим ўтказишни талаб қилади. Бу Хитой ҳамда Россия ва Эроннинг муқаррар жавобига сабаб бўлади.Ҳиндистоннинг Технологиялар ва илм-фан институти доценти Бирла Вина Рамачандраннинг қўшимча қилишича, АҚШнинг бу ташаббуси Хитойнинг Афғонистон ва Марказий Осиёдаги лойиҳалари, жумладан, “Бир макон – бир йўл” ташаббусини амалга оширилишини қийинлаштириши мумкин.Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Афғонистон Америкага Бағрам авиабазаси устидан назоратни қайтармаса, мамлакатни оқибатлар кутишини маълум қилди.Трамп 19 сентябрь куни Америка ҳукумати Афғонистон вакиллари билан авиабазага оид масалаларни муҳокама қилаётганини маълум қилганди. 18 сентябрь куни эса у Вашингтон бу объект устидан назоратни қайтариб олишга уринишини айтганди. Ўшанда Трамп бунинг асосий сабабларидан бири сифатида база Хитой ўзининг ядро қуролини ишлаб чиқараётган жойдан атиги бир соатлик парвоз масофасида жойлаганини келтирганди.Бағрам аэдроми 2001-2021 йилларда Афғонистондаги АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг энг йирик базаси сифатида хизмат қилган. 2021 йил 1 июль куни америкаликлар авиабазани тарк этишди, 15 август куни эса у толиблар назорати остига ўтди.2021 йил 14 апрель куни АҚШнинг 46-президенти Жо Байден Америка тарихидаги энг узоқ давом этган Афғонистондаги ҳарбий операция якунланганини эълон қилди. Бу урушни АҚШ 2001 йил октябрида бошлаган. 2010-2013 йилларда Афғонистондаги Ғарб ҳарбийлари сони 150 минг кишидан зиёд эди.
https://sputniknews.uz/20250829/garb-afgoniston-nato-shoygu-51595363.html
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/12/22247553_92:0:1957:1399_1920x0_80_0_0_785944ff3b5bd1d57bbc8b4dd7004cc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш афғонистон авиабаза бағрам
ақш афғонистон авиабаза бағрам
АҚШнинг Афғонистондаги авиабазани қайтариш режаси Хитой билан можарога сабаб бўлиши мумкин
Америкалик ҳарбийларнинг қайтиши ёки толиблар розилиги, ёки уларга босим ўтказишни талаб қилади. Бу Хитой ҳамда Россия ва Эроннинг муқаррар жавобига сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. АҚШнинг Афғонистондаги Бағрам авиабазаси устидан назоратни тиклаш саъй-ҳаракатлари минтақадаги кескинликни кучайтириши мумкин. Бу ҳақда “South China Morning Post” экспертлар сўзларига таянган ҳолда
ёзмоқда. Сабаби Синьцзяндаги Хитой ядро объектлари базага жуда яқин жойлашгани ва буни Пекин минтақадаги ўз таъсирига путур етказиб деб ҳисоблаши мумкин.
Швеция Хавфсизлик сиёсати ва ривожланиши институти таҳлилчиси Жаганнат Панданинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийларнинг қайтиши ёки толиблар розилиги, ёки уларга босим ўтказишни талаб қилади. Бу Хитой ҳамда Россия ва Эроннинг муқаррар жавобига сабаб бўлади.
Ҳиндистоннинг Технологиялар ва илм-фан институти доценти Бирла Вина Рамачандраннинг қўшимча қилишича, АҚШнинг бу ташаббуси Хитойнинг Афғонистон ва Марказий Осиёдаги лойиҳалари, жумладан, “Бир макон – бир йўл” ташаббусини амалга оширилишини қийинлаштириши мумкин.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп, агар Афғонистон Америкага Бағрам авиабазаси устидан назоратни қайтармаса, мамлакатни оқибатлар кутишини маълум қилди.
“Агар Афғонистон Бағрам авиабазасини уни қурганларга – Америка Қўшма Штатларига – қайтармаса, қандайдир ёмон нарса содир бўлади”, - дея ёзди Америка етакчиси “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Трамп 19 сентябрь куни Америка ҳукумати Афғонистон вакиллари билан авиабазага оид масалаларни муҳокама қилаётганини маълум қилганди. 18 сентябрь куни эса у Вашингтон бу объект устидан назоратни қайтариб олишга уринишини айтганди. Ўшанда Трамп бунинг асосий сабабларидан бири сифатида база Хитой ўзининг ядро қуролини ишлаб чиқараётган жойдан атиги бир соатлик парвоз масофасида жойлаганини келтирганди.
Бағрам аэдроми 2001-2021 йилларда Афғонистондаги АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг энг йирик базаси сифатида хизмат қилган. 2021 йил 1 июль куни америкаликлар авиабазани тарк этишди, 15 август куни эса у толиблар назорати остига ўтди.
2021 йил 14 апрель куни АҚШнинг 46-президенти Жо Байден Америка тарихидаги энг узоқ давом этган Афғонистондаги ҳарбий операция якунланганини эълон қилди. Бу урушни АҚШ 2001 йил октябрида бошлаган. 2010-2013 йилларда Афғонистондаги Ғарб ҳарбийлари сони 150 минг кишидан зиёд эди.