https://sputniknews.uz/20250920/namanganda-xorijiy-va-mahalliy-paxta-navlari-sinovdan-otkazilmoqda-52112771.html
Наманганда хорижий ва маҳаллий пахта навлари синовдан ўтказилмоқда
Наманганда хорижий ва маҳаллий пахта навлари синовдан ўтказилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов учта фермер хўжалигининг пахта етиштириш майдонларини кўздан кечирди
2025-09-20T15:42+0500
2025-09-20T15:42+0500
2025-09-20T15:42+0500
жамият
иқтисод
ўзбекистон
наманган вилояти
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52114001_0:134:2560:1574_1920x0_80_0_0_73cecc0c5ed545198283c887aa472138.jpg
ТОШКЕНТ, 20-сен – Sputnik. Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов учта фермер хўжалигининг пахта етиштириш майдонларини кўздан кечирди. Мазкур хўжаликларда маҳаллий ва хорижий пахта навлари экилган бўлиб, икки фермер хўжалигида йиғим-терим ишлари тўлиқ машина ёрдамида олиб борилмоқда. “Аламибек Темур” фермер хўжалигиБу хўжаликда маҳаллий “Андижон-35” навидаги пахта экилган. Ҳар бир гектаридан ўртача 60–65 центнер ҳосил олинмоқда. Вазир ҳосилдорликни ошириш учун десикация жараёнини ўз вақтида бажариш ва ҳосилни йўқотмасдан йиғиб олиш зарурлигини билдирган.“Мингбулоқ лочини” фермер хўжалиги20 гектар майдонда хорижий пахта навлари синовдан ўтказилмоқда. Бу навлар юқори ҳосилдорлик кўрсатиб, йиғим-терим ишлари тўлиқ механизация ёрдамида амалга оширилмоқда.“Юрган дарё” фермер хўжалиги12 гектар майдонда агротехник тадбирлар самарали ташкил этилган. Вазир хўжаликдаги илғор усуллар ва замонавий технологиялар ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.Учрашув давомида ҳосилдорликни ошириш, замонавий агротизимларни жорий қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва механизацияни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган.
ўзбекистон
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/14/52114001_142:0:2419:1708_1920x0_80_0_0_3486962e1e7cdab5c0cbc8eb961f0836.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
наманган мингбулоқ қишлоқ хўжалиги вазири иброҳим абдураҳмонов фермер пахта майдон
наманган мингбулоқ қишлоқ хўжалиги вазири иброҳим абдураҳмонов фермер пахта майдон
Наманганда хорижий ва маҳаллий пахта навлари синовдан ўтказилмоқда
Фермер хўжаликларда механизациялаштириш жараёнлари юқори бўлиб, ҳар бир гектардан ўртача 60–70 центнер ҳосил олинмоқда.
ТОШКЕНТ, 20-сен – Sputnik. Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов учта фермер хўжалигининг пахта етиштириш майдонларини кўздан кечирди.
Мазкур хўжаликларда маҳаллий ва хорижий пахта навлари экилган бўлиб, икки фермер хўжалигида йиғим-терим ишлари тўлиқ машина ёрдамида олиб борилмоқда.
“Аламибек Темур” фермер хўжалиги
Бу хўжаликда маҳаллий “Андижон-35” навидаги пахта экилган. Ҳар бир гектаридан ўртача 60–65 центнер ҳосил олинмоқда. Вазир ҳосилдорликни ошириш учун десикация жараёнини ўз вақтида бажариш ва ҳосилни йўқотмасдан йиғиб олиш зарурлигини билдирган.
“Мингбулоқ лочини” фермер хўжалиги
20 гектар майдонда хорижий пахта навлари синовдан ўтказилмоқда. Бу навлар юқори ҳосилдорлик кўрсатиб, йиғим-терим ишлари тўлиқ механизация ёрдамида амалга оширилмоқда.
“Юрган дарё” фермер хўжалиги
12 гектар майдонда агротехник тадбирлар самарали ташкил этилган. Вазир хўжаликдаги илғор усуллар ва замонавий технологиялар ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.
Учрашув давомида ҳосилдорликни ошириш, замонавий агротизимларни жорий қилиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва механизацияни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинган.